18.05.2018 16:14 Бишкек 1762

Қирғизистоннинг медицина муассасаларида 6.5 минг компьютерлар бор бўлиб, улардан 800 эскирган

Қирғизистонда охирги йилларда соғлиқни сақлаш соҳасига рақамли технологияларни жорий этиш борасида ҳукумат даражасида масалалар кўрилиб келинмоқда

Бу борада поликлиникаларда электрон навбатлар, телемедицина ва бошқа бир неча лойиҳалар мавжуд. Шунинг учун “Альянс-Пресс” Агентлиги ушбу лойиҳалар жорий этилиши учун давлат медицина муассасалари қанчалик равишда компьютерлашгани билан қизиқди. Агентлигимизга ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу борада маълум қилишича, мавжуд 345 медицина муассасаси компьютерлар билан таъминланган. Бироқ улардан фақат 329таси Интернет тармоғига уланган. Умуман олганда соғлиқни сақлаш тизимида 6.5 минг компьютер (ҳар бир ташкилотга ўртача 18 дона) мавжуд. Бироқ улардан 800 таси жуда эскирган. Бу кўрсаткич компьютерларни сон жихатидан олганда, соҳани масштабли равишда рақамлаштириш учун етарли эмас, деган хулосани келтириб чиқаради.
 
Бўлим мақолалари
03.04.2024
18.12.2023
09.12.2023
24.11.2023
07.09.2023
03.05.2023
13.04.2023
31.03.2023
18.11.2022
28.10.2021