23.05.2018 14:14 Бишкек 2654

Қирғизистонлик сиёсатшунос АҚШ Марказий Осиё аҳолиси учун жанг бошлади деб ҳисоблайди

Шу кунлари Бишкекда ЕОИҲ лойиҳасини амалга оширишда Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлиги ва Хитойнинг «Ягона белбоғ ва ягона йўл» дастури бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди

Унда сиёсатшунос Шерадил Бактигулов йиғилиш қатнашчиларини бугунги кунда табора авж олаётган ахборот уруши борасида чиқиш қилди.  "2018 йили АҚШ Марказий Осиё ҳудудининг мустақил ОАВни ривожлантириш учун 15 миллион доллар ажратган
ЮСАИД ҳужжатларида Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда Россия телеканаллари ягона ахборот манбаи бўлиб қолмоқда. Расмий Вашингтон тўғридан – тўғри Россия ахборот воситалари билан курашмоқчи эмас. Бунинг ўрнига Давлат департаменти маҳаллий журналистларни қўллаш билан аҳолининг «матбуот саводхонлигини ошириш», «демократик тизимда ахборотнинг ролини яхшироқ тушуна олиши» учун харакат қилади. Шундай қилиб, ахборот ҳавфсизлигини таъминлаш масаласи Катта Евросиёнинг самарали ишлашида муҳим омил бўлиб қолмоқда. Ваҳоланки, халқаро террорчилик фаолиятининг ускуналари ва шакллари кунаро кенгайиб бормоқда», - дейди Бактигулов.
 
Бўлим мақолалари
17.03.2026
16.03.2026
13.03.2026
10.03.2026
06.03.2026
05.03.2026
03.03.2026
02.03.2026
28.02.2026
26.02.2026