28.05.2018 16:46 Бишкек 2725

Эртага ўтажак Бишкек шахар кенгаши сессиясида мэрга ишончсизлик кўрсатиш масаласи қўйилмаган

29 май куни Бишкек шахар кенгаши сессиясини ўтказиш режалаштирилган

«Альянс-Пресс» агентлигига БШКнинг аппарати маълум қилишича, сессия кун тартибида Бишкек мэри Албек Ибраимовга ишончсизлик кўрсатиш масаласи қўйилмаган. Бироқ бу масала сессия жараёнида кўтарилиб қолиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, яқинда шахар хокимининг ҳисоботини қабул қилмаган муҳолифатчи «Республика-Ата-Журт» партиясининг фракцияси, унга ишончсизлик кўрсатишга харакат қилган эди. Бироқ бу партиянинг ташаббусини бошқа партиялар, ҳусусан шахар кенгашида энг катта фракцияга эга бўлган СДПК партияси ҳам қўлламаган.
 
Бўлим мақолалари
20.08.2026
10.08.2026
08.08.2026
07.08.2026
06.08.2026
04.08.2026
31.07.2026
30.07.2026
29.07.2026
28.07.2026