14.06.2018 16:23 Бишкек 1921

Депутат Аида Касималиева Қирғизистон ҳукумат органларида гендер бўйича мувозанат йўқ деб ҳисоблайди

Депутат Аида Касималиева Қирғизистонда жинслараро тенглик бўйича вазият табора тубанлашаётганини қайд этди

У ҳукумат органларида гендер бўйича мувозанат йўқлиги борасида масалани бир неча бор парламент минбарида кўтарган, бироқ вазият  ўзгармаган. «Конституция ва қонунларда жой олган меъёрларнинг барчаси ишламаётир. Мамлакатда бир дона ҳам мэр ёки туман хокими йўқ. Биз айёллар хатто оддийгина хокимнинг ўринбосари, ижтимоий блок бўйича вице-мэр каби ўринлардан мосуво бўлдик. Бизнинг «Ойнаванд шипимиз» ёки хизмат мартабамизнинг юқори даражаси Қирғизистон ижтимоий блоги бўйича Бош вазир ўринбосарлиги. Бизда парламентнинг бюджет комитетида, ҳуқуқҳимоя органларининг раҳбариятида аёллар йўқ. Нима учун аёллардан ички ишлар бўйича вазир бўлмаслиги керак? Биз ҳудди парламентимизда аёллар бўйича квота борлиги ва аёллардан Президент, Бош прокурорлар бўлганлиги билан алданиб қолгандекмиз. Хақиқатда эса аҳволимиз жуда оғир. Берилган квоталар тўлақонли эмас, маҳаллий кенгашларда аёллар жуда оз. Агар шундай кетаверса маҳаллий кенгашларда улар умуман бўлмайди. 2018 йилда маҳаллий кенгашларда 19%, 2010 йилда 17%, 2012 йилда 13%, 2016 йилда 10% аёл бўлган. Давлат кадр хизмати маълумотлари бўйича, Ҳукумат Аппаратида 27,4% аёл, эркаклар эса 72,6 %ни тузади. Шунингдек оғир аҳвол  барча вилоят ва соҳалар бўйича кузатилмоқда», - дейди депутат.
 
Бўлим мақолалари
25.01.2024
19.01.2024
22.12.2023
15.11.2023
02.11.2023
07.10.2023
06.07.2023
30.06.2023
03.06.2023
31.05.2023