19.06.2018 16:04 Бишкек 2821

Икрам Илмиянов Қирғизистонга қайтди

У ҳозирги пайтда Чуй вилоятида бизнес билан шуғулланиш баробарида, СДПК партияси билан алоқани узгани йўқ

Бир қанча вақт илгари кичик Хадж амалини (Умра) бажаргани кетган Атамбаев маъмуриятининг собиқ юқори даражадаги амалдори бўлган Икром Илмиянов тўғрисида  ОАВларида кўп гап сўзлар бўлган эди.  Энди у Қирғизистонга қайтиб келмайди, унинг устидан жиноий иш очиб қўйилишидан қўрқади деганлар жуда кўпчиликни ташкил этарди.
Бироқ “Альянс-Пресс”Агентлигига СДПК партияси офисида маълум қилишларича,Икрам Илмиянов Қирғизистонга қайтган. У ҳозирги пайтда Чуй вилоятида бизнес билан шуғулланиш баробарида, СДПК партияси билан алоқани узгани йўқ. Шунингдек Илмиянов устидан ҳеч қандай жиноий иш очилмаган.
 
Бўлим мақолалари
20.08.2026
10.08.2026
08.08.2026
07.08.2026
06.08.2026
04.08.2026
31.07.2026
30.07.2026
29.07.2026
28.07.2026