15.08.2015 19:39 1563

Мелис Мирзакматовнинг укасининг суди

Кенешбек Мирзакматовнинг ва унинг шериклари устидан бошланган суд жароёни мана 4 маротаба қолдирилди. Бу сафар суд жароёни 13 августдан 27 августга қолдирилди. Тушунтиришларга қараганда Ўш шаҳрининг собиқ хокими Мелис Мирзакматовнинг укаси Кенешбек Мирзакматов касал бўлиб қолган. Судялар бор гапни айтишмасада, Кенешбек  юрак хуружидан азоб чекаётганлиги сабаб уни тергов қамоқхонасида эмас, касалхона эканлиги журналистларга аниқ бўлган.

Кенешбек Мизакматов қаллобчиликда айбланмоқда. У ва унинг 7 гумашталари жорий йилнинг май ойида юқоридаги айблов бўйича хибсга олинган. Улар 2010 йилги воқеалардан кейин қурилган кўп қаватли уйлардан квартира олиб берамиз деган ваъдалар замирида кишиларнинг ишончига кирганлар. Лаққа тушган кишилар эса Кенешбек ва унинг шерикларига 140 минг АҚШ долларидан кўп маблағни қуртдай санаб берганлар.

Айгерим Мадраимова чув тушганларнинг бири. У “Альянс-Пресс”га берган интервьюсида: “ Бизга квартиралар уй-жойи йўқ кимсаларга берилади дейилган. Шунингдек бизга  барча хужжатларимизни топшириб бўлганимиздан кейин бир ой ичида квартирамизга эга бўлишимиз мумкинлиги айтилган. Бизларга хатто квартираларни кўрсатдилар ва унинг ярим пулини ўша пайтда, қолганини кейин тўлашимиз зарурлиги айтилган. Бу квартиралар аслида эгалари аниқ бўлган экан. Биз билан келишим тузган одам Илёс Аширбеков ўзини мэрияда ишлашини таъкидлаган. Мен нга 10500 доллар пул бердим. Мен каби олданган кишиларнинг кўпчилиги камбағал одамлар. Бизлар 37 жабрдийда кишилар судга мурожаат қилдик. Лекин маблағларимиз етмагани учун адвакат ололмадик. Тасаввур қилиб кўринг мен 10 500 долларни қарзга банкдан олганман. Бир алданган шеригимиз юрак хуружидан ўлиб қолди. Кимдир эса уйини сотиб, энди кўчада қолиб кетди ”.

Бундай ходисаларни 30 га яқин алданганларнинг барчаси биладилар. Кимдир 5 минг доллар, кимдир ўн баравар кўп пулга тушган. Тергов натижасига кўра жуда кўпчилик Кенешбек Мирзакматовнинг сўзларига ишониб, нга ўз маблағларини ишониб топширганлар. Ваҳоланки унинг акаси Ўш шаҳрининг мэри бўлган. Унинг жиноий иш папкасида маблағлар йиғилиб айнан Мелис Мирзакматовга олиб борилгани бўйича ҳужжат бор.

Охирги пайтларда “жабрланувчи” сифатида сохта хужжатларни тиркаб квартираларга эга бўлмоқчи бўлган кишилар устидан  бир неча жиноий ишлар очилди. Терговчиларнинг гапларига қараганда Кенешбек Мизакматовдан жабр чеккан бошқа инсонлар ҳам борлигини таъкидлайди.
Бўлим мақолалари
20.07.2018
23.04.2018 Июн воқеаларида ўзини кўрсатган милиционер Ўш вилоят ИИБ бошлиғи бўлди
Вилоят милицияси бошлиғи Ўш шахар милиция бўлимига ўтганлиги туфайли Ўш вилоят ИИБ бошлиғи лавозимига Малик Нурдинов тайинланди
21.04.2018 Ироқда Ислом давлати билан ҳамкорликда айбланган қирғизистонлик аёл ўлим жазосига хукм этилди
Ироқда етти ажнабий аёллар Ислом давлати билан ҳамкорликда айбланиб, умрбод озодликдан маҳрум этилган, ҳамда ўлим жазосига хукм этилгани
23.02.2018 Терговчилар устидан видеокузатув қиммат ва оз эффектлимиш
Бундай кузатувлар жорий йилнинг бюджетига киритилмагани сабаб жиддий чиқимларни талаб қилади
12.02.2018 Жиноят процедураларини электрон ҳисоблаш бўйича тендерда
Бугунги кунда жиноятларни электрон ҳисоблаш(ЖЭҲ)тизимини тузиш бўйича очиқ танловда талабномалар бор конвертлар очилди
24.01.2018 Молия полицияси оператив ҳодими жиноят иши бўйича ДМХҚнинг тергов изоляторига жойланди
Ўтган шанбадан якшанбага ўтиш кечаси Бишкек ресторанларидан биридаги жанжалдан кейин...
23.01.2018 “Жиноят ҳисоби бўйича электрон китоби” лойиҳаси учун танлов
Ахборот технологиялари ва алоқа Давлат қўмитаси “Жиноят ҳисоби бўйича электрон китоби” лойиҳасини амалга ошириш учун тендер эълон қилди
28.12.2017 Омурбек Бабанов Борис Воробьевни судда юта олмайди
«Альянс-Пресс» Агентлиги тадбиркор Борис Воробьевнинг Омурбек Бабанов бўйича айбловлари хақида ёзган эди
16.12.2017 Наркотикларга қарши кураш эксперти Қирғизистондаги ННДХсини тарқалишини нотўғри қадам деб ҳисоблайди
Наркотик моддаларни ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича эксперт Александр Зеличенко «Альянс-Пресс» агентлигига «Наркотикларни назорат қилиш давлат хизматини тарқатиб, унинг вазифаларини ички ишлар вазирлигига топшириш бўйича яқинда қабул қилинган қарорни тўғри эмас деб ҳисоблайди
15.12.2017 Қирғизистонда ўз ҳавфсизлиги учун дронлардан фойдаланган бангмоддаларини ишлаб чиқарувчи лаборатория иши тергов қилинмоқда
Айни пайтда Қирғизистонда синтетик препаратларни ишлаб чиқариш учун лаборатория ташкил этган, бир гуруҳ одамларнинг иши бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда, дея хабар беради «Альянс-Пресс»га наркотиклар билан шуғулланувчи мафия билан кураш бўйича халқаро эксперт Александр Зеличенко