27.08.2018 13:45 1777

Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида Халқаро инвестицион форум доирасида товар ишлаб чиқарувчилар Миллий кўргазмаси бўлиб ўтди

28 августдан 30 августга қадар Жиззах олимпия заҳиралари коллежи ҳудудида Халқаро инвестицион форум доирасида товар ишлаб чиқарувчилар Миллий кўргазмаси бўлиб ўтади. Тадбир ташкилотчилари сифатида Ўзбекистон республикаси инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси ва Жиззах вилоят ҳокимлиги қатнашмоқда.


 
Кўргазма экспозициялари "Узчармсаноат» ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмалари, «Ўзэлтехсаноат» ва «Ўзбекозиковкат» холдинг компаниялари томонидан намоиш этиладиган электротехника ва автомобилсозлик саноати, енгил ва озиқ-овқат тармоқлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, фармацевтика, чарм галантереяси ҳамда мебель саноати секторларига ажратилган.
Кўргазмада 40 га яқин корхона, жумладан, Жиззах вилояти ҳудудидаги хорижий инвестиция иштирокида ташкил этилган корхоналар ва Жиззах эркин иқтисодий зонасида махсулот ишлаб чиқараётган корхоналар кўргазмада ўз маҳсулотларини намойиш қилди. Қўшма корхоналардан: базальт толаси ва арматура, музлатгич ускуналар ва пахтадан йигирилган ип ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган  «Mega Invest Industrial» маъсулияти чекланган жамияти, замонавий электротехника товарларининг кенг ассортиментини ишлаб чиқарувчи “Roison White Goods” маъсулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси, полипропилен ва иситиш қувурлари, сантехника буюмлари бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи Master Building Products маъсулияти чекланган жамияти, полипропилен ип ва гилам маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Diamonds Carpet маъсулияти чекланган жамияти маҳсулотлари кўргазмадан ўрин олди.
Кўргазма майдонида «Узагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятининг қишлоқ хужалиги техникалари, «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамиятининг таркибига кирувчи “UzAutoTrailer” маъсулияти чекланган жамиятининг турли хилдаги махсус техникалари, шу каби акциядорлик жамиятига кирувчи ва автомобилсозлик оиласига мансуб «GM Uzbekistan» акциядорлик жамияти ва «SamAvto» маъсулияти чекланган жамиятининг маҳсулотлари кенг ассортименти жой олди.
Жиззах вилояти ҳудудини ҳақли равишда тоғли ўрмонлар ландшафтини муҳофаза қилувчилар сафига киритиш мумкин. Ҳудуд флораси 800 турдаги ўсимликлар, жумладан 20 турдаги доривор гиёҳлардан иборат. Доривор ўсимлик хом ашёсини махсус табиий шароитларда етиштириш ва уларни қайта ишлаш мақсадида “Зомин - фарм” эркин иқтисодий зонаси ташкил қилинган. Кўргазма доирасида “Zomin Pharm” ва “Жиззах дори дармон” маъсулияти чекланган жамиятлари томонидан ишлаб чиқарилаётган доривор фитомаҳсулотлар намойиш этилди.  
Миллий товар ишлаб чиқарувчилар Кўргазмаси Халқаро инвестицион форумнинг хорижий ва маҳаллий иштирокчилари қаторида, Жиззах ва қўшни вилооятлар аҳолиси учун ҳам очиқ бўлади.
 
Бўлим мақолалари
17.01.2024
15.10.2023
02.10.2023
23.09.2023
05.09.2023
19.08.2023
28.06.2023
22.05.2023
13.05.2023
12.04.2023