12.12.2018 17:03 1888

Ўзбекистонда ташқи ва ички сармоялар хажми ошмоқда

Тошкент. (Альянс-Пресс)- Ҳозирги пайтда умумий хажми 25 млрд. доллар бўлган 89 лойиҳани амалга ошириш ишлари қизғин юргизилмоқда. Бу хақда Ўзбекистон Республикасининг инвестиция бўйича Давлат комитети вакиллари маълум қилдилар.



12 декабрда Тошкентнинг “Ривожланиш стратегияси” марказида Ўзбекистон Республикасининг инвестиция бўйича Давлат комитети “Харакат стратегияси: Ўзбекистон Республикасининг инвестиция бўйича Давлат комитетининг 2018 йил давомидаги фаолиятининг дастлабки натижалари” деб номланган матбуот анжуманини ўтказди.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари олдида Инвестицион  иқлимни мукаммаллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг инвестициялар бўйича Давлат комитетининг бошқармаси бошлиғи О. Ҳамроев, Тўғридан-тўғри инвестицияларни киритиш ва ҳорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш департаменти директори ўринбосари А.Сим каби маъсул кишилар чиқиш қилдилар.
Анжуманда мазкур қўмитанинг инвестиция портали бўйича маълумот берилди ва шу мавзу бўйича видеоролик намойиш этилди. Сўзга чиққанлар ҳорижий тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш ва уни ўзлаштириш бўйича қисқача маъруза қилдилар.
Матбуот конференциясида таъкидланганидек, 2017 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, мамлакатимизга  ташқи ва ички сармоялар хажми кескин суръатда ошган. Маълумотлар бўйича 2018 йилнинг 1 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 7144 ҳорижий инвестициялар жалб этилган корхоналар рўйхатга олинган.
2018 йилнинг 9 ойи давомида мамлакатимизда 1652 та ҳорижий капитал жалб этилган янги корхоналар пайдо бўлган. Бу кўрсаткич ўтган йилга қараганда шунингдек корхоналар 2,8 баробар ёки 1036тага кўп ташкил этилганини билдиради.
 
Бўлим мақолалари
17.01.2024
15.10.2023
02.10.2023
23.09.2023
05.09.2023
19.08.2023
28.06.2023
22.05.2023
13.05.2023
12.04.2023