15.12.2018 17:24 1973

“Ўзбекнефтгаз” АЖ 2,3 млрд.АҚШ доллар миқдорида молияни жалб этмоқда

Тошкент. (Альянс-Пресс) Нефт ва газ соҳасидаги Ўзбекистоннинг энг муҳим инвестицион лойиҳаларидан бири бўлган “Uzbekistan GTL” лойиҳасини амалга ошириш доирасида 15 декабрда Ўзбекистон пойтахтидаги Хаёт меҳмонхонасида умумий қиймати 2.3 млрд. АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш ҳужжатларини имзолаш маросими ўтказилди.


Ушбу маросимда Ҳитой тараққиёт банки, Корея Экспорт –импорт банки( KEXIM), Корея Савдо ва суғурталаш банки( K-SURE), “Газпромбанк” Акциядорлик Жамияти суғуртаси бўйича Россия агентлигии(ЭКСАР), «Credit Suisse”(Швейцария)банки, Япониянинг MUFG, SMBC ва Mizuho банклари, ҳамда лойиҳанинг халқаро маслахатчилари, Ўзбекистондаги Ҳитой, Корея,Россия элчихоналарининг вакиллари, “Ўзбекнефтегаз”АЖ, вазирлик ва муассасалари, Ўзбекистон Реконструкция ва тараққиёт фонди раҳбарияти, ЕРС пудратчисининг вакиллари – Hyundai Engineering Co.Ltd , Hyundai Engineering and Construction Co.Ltd, Enter Engineering Pte Ltd ва бошқалар иштирок этдилар.
“Ҳозирги кунда Ўзбекистон ўз олдига иқтисодий ривожланиш бўйича янги мақсад ва вазифалар қўймоқда. “Uzbekistan GTL” каби замонавий корхоналарни қурилиши Ўзбекистоннинг бошлаган ислохатларни давом эттиришга бўлган тўлиқ қатъиятининг ёрқин исботидир ”-деб ўз табрик нутқида таъкидлади “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Баҳром Ашрафхонов.
Сўнг молиялаштириш институтлари, “Uzbekistan GTL” лойиҳа корхонаси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари кредит ва молиявий ҳужжатларини имзолаш маросимини ўтказдилар.
“Қашқадарёдаги Шўртон GTL заводи “Евро-5” стандартларига жавоб берадиган  1.5 млн. тоннадан ортиқ юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаради. Бу каби GTL  ёки” газдан суюқлик” технологиясига асосланган юқори юқори технологияли ишлаб чиқаришлар дунё бўйлаб саноқлидир – улар Жанубий Африка Республикаси, Малайзия ва Қатарда мавжуд холос”, -деди журналистлар билан мулоқатда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Баҳром Ашрафхонов.

Маълум бўлишича, бугунги кунга қадар заводни қуриб битказиш ишлари 65 фоизга амалга оширилган. Қурилиш ишлари илдамлик билан олиб борилаётир. Қурилиш майдонида 5 мингдан зиёд ишчи ва мутаҳасислар, жумладан чет эллик мутаҳасислар меҳнат қилмоқда. Шунингдек завод қурилиш майдонига 500 га яқин маҳсус ва оғир ўлчамли техника сафарбар этилган.
 
Бўлим мақолалари
17.01.2024
15.10.2023
02.10.2023
23.09.2023
05.09.2023
19.08.2023
28.06.2023
22.05.2023
13.05.2023
12.04.2023