10.04.2019 12:33 Бишкек 48

ҚСДП боши берк кўчага кириб қолдими?!

Бу йилги апрель ойи Қирғизистон сиёсий воқеилигида бошланишиданоқ тафсилотларга бой бўлди. Нуфузли ўрин тутиб, сайловларда мамлакатнинг кейинги уч президентини ўз таркибидан сайланишига эришган Қирғизистон социаль – демократлар партияси бир хафтанинг ичида иккита съезд ўтказдилар.


Хусусан  ушбу партиянинг бир қисми бўлмиш «ҚСДП Атамбаевсиз» деган шиор билан сиёсий майдонга чиққан Сағинбек Абдрахманов раҳбарлигидаги харакат ўтган йилнинг ёз ойидан бошлаб, мамлакатнинг шимолий ҳудудларидан  жанубигача барча туманларда партиянинг дастлабки ячейкаларини тузган,  оддий аъзолари иштирокидаги конференцияларини уюштириб чиқиб, жорий йилнинг 3 апрелида ўзининг съездини ўтказди. 300 дан зиёд делегатлар қатнашган ушбу съездда партиянинг раҳбари бўлган, Алмазбек Атамбаевни президентлик пайтида  коррупцияга кенг йўл очиб берганликда ва бу қилмишлари касофатига ҚСДП партиясига жиддий маънавий зиён етказилгани хақида айтилди. Сўзга чиққанлар ушбу партия биргина Атамбаевнинг шахсий мулки эмаслиги, унинг таъсисчилари рўйхатида,  унинг фамилияси фақат олтинчи ўринда қайд этилганини эслатдилар.
 Нотиқлар бугунги кунда унинг энг яқин бўлган кишилари, яъни ҚСДП партиясининг сиёсий кенгашига аъзо бўлган 5 киши коррупцияда айбланиб, қамоққа олиниши партиянинг обрўйига путур етказди  деб айтдилар.  Сўз олганларнинг қарийиб барчаси  Алмазбек Атамбаевни нафақат ҚСДПнинг раҳбари, балким аъзолигидан ҳам озод этишни талаб этишди ва унинг ўрнига Сағинбек Абдрахмановни партиянинг раиси деб тан олдилар. Шунингдек съездда сиёсий кенгаш 21 кишидан тузилиши, партия низомига ўзгартириш киритиш, ва уни қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди.
Бироқ бу съезднинг ишида бирорта ҚСДПнинг  парламент  аъзолари қатнашмадилар. Ҳатто съездга уни чақирилишида  сиёсий кенгашида қўллов кўрсатган парламент аъзоси Иса Омурқулов ҳам қатнашмади. Яна бир социаль-демократчилар сафидаги Жогорку Кенгаш депутати Асилбек Жээнбеков эса мавжуд ваъзиятда партиядан чиқиб туришни афзал кўрди.
Ушбу воқеадан кейин 2 кун ўтиб, 6 апрелда мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ўзининг содиқ қолган сафдошлари билан ҚСДПнинг съездини ўтказди. 170 киши қатнашган съезд ёпиқ эшиклар ортида ўтди. Унинг якунига кўра, ҚСДПнинг сиёсий кенгаши таркиби 55 кишидан иборат бўлиши таъкидланди. Ҳозирча сиёсий кенгашнинг 42 аъзоси тасдиқланган.  Съезддан кейин журналистлар саволига жавоб берган Алмазбек Атамбаев 3 апрелда ўтган съездни ҳам, ўз партиясининг альтернативасини легитимлигини тан олмаслигини айтган. Шунингдек Алмазбек Атамбаев ҚСДП мамлакатдаги бошқа сиёсий кучлар билан бирикишга тайёр эканлигини қайд этди.
«Кактус медия» сайтига интервью берган собиқ Конституция палатаси раисаси Клара Соронқулова ҚСДПнинг шу съездларгача амалдаги низомида сиёсий кенгаш 34 кишидан ташкил топгани ва улардан 12 киши (5таси қамоқда) Алмазбек Атамбоев , 22 таси эса Сағинбой Абдрахманов тарафдорларига съезд чақиришга розилик берганлигини қайд этади.
«Бироқ икки томон ҳам, низомга кўра сиёсий кенгаш аъзоларининг учдан икки овозига эга бўлмаганини кўрсатмоқда», - дейди Соронқулова.
 Унинг фикрича бу жумбоқли масалани Адлия вазирлиги ҳал этиши керак. Ваҳоланки Атамбаевни ҳам Адлия вазирлиги ечимини кутишдан бошқа иложи йўқ. Бундай чорага Абдраҳманов етакчилигида харакат мажбурлаб қўйди деса ҳам бўлади. Бироқ бошқа бир парламентнинг ҚСДП таркибидаги аъзоси Тўрабой Зулпукаровнинг фикрига кўра, ҚСДПнинг қайси бўлаги хақ эканлигини энди фақат суд аниқлаб беради.
Бугундаги ҚСДПнинг  боши берк кўчага кириб қолган мавжуд ваъзиятда, маҳаллий сиёсатчилар фикрига кўра, -  бу икки томонни қай бири хақ эканлигини  судлар  аниқланиб бўлгунича, ўртада 2020 йилда бўладиган Қирғизистон Республикаси Парламентига бўладиган сайловлар мавсуми адоғ бўлиши мумкин.
Уларнинг бундай фикрга келишига Сағинбой Абдрахманов раҳбарлигидаги ҚСДПнинг сиёсий кенгашида бирор бир ҳозирги парламентдаги оғир вазнли сиёсатчи йўқлиги сабаб этиб кўрсатилмоқда.
Бундай ваъзиятда Алмазбек Атамбоев ўз партиясининг сиёсий кенгаши таркибини қанчалик даражада «тархонлар» ҳисобига кенгайтиришга уринмасин, парламентдан ўрин олмоқни истаган «ҳўппа семиз ҳамёнли» сиёсатчилар бундай - ўз уйидаги жанжални бостиролмаган партияни айланиб ўтишни жоиз билсалар керак.
 
Бўлим мақолалари
13.07.2018
11.06.2018
05.11.2017
31.10.2017 Омурбек Бабановнинг сайлов штаби ҳодимлари иш хақларини олиш учун митингга чиқадиларми
Альянс-пресс агентлигига ўз исмини ҳозирча ошкор этмаслигини илтимос қилган, президентликка номзод О.Бабановнинг штабининг собиқ ҳодималаридан бирининг гапларига қараганда, штабнинг «дала» хизматчиларининг катта гуруҳи, ваъда этилган маошларини ололмаганлар
17.10.2017 Жээнбековнинг ғалабаси туфайли бишкеклик сиёсатшунос 100 долларга бойиди
Ёш бишкеклик сиёсатшунос Денис Бердаков сайлов компанияси даврида оз сонли мутаҳасислар ичида Сооронбай Жээнбековни биринчи турдаёқ ғалаба қозонишини башорат қилган эди
16.10.2017 Сооронбай Жээнбеков сайловдан кейин “Бабановни ўз командасига таклиф этиш ҳатто хаёлига келмаганини ”айтди
16 октябрнинг кечаси президентлик сайловларда биринчи турда ғалаба қозонган Сооронбай Жээнбеков СДПКнинг штаб квартираси бўлган, Бишкекдаги Медиа-Форум биносидаги брифингда журналистларга интервью берди
13.10.2017 Сооронбай Жээнбековни қўллаган концертга 10 мингдан зиёд Бишкек аҳолиси қатнашди
Бугун, 13 октябр куни Бишкекдаги “Ала-Тоо” майдонида ҚР Президентлигига талабгор Сооронбай Жээнбековни қўлловчи “Бишкек овози” деб номланган концерт бўлиб ўтди
10.10.2017 Омурбек Бабанов учинчи огоҳлантириш олди
Ўш шаҳрининг Амир Темур мавзеидаги чиқиши учун президентликка номзод Омурбек Бабановга учинчи бор расмий равишда ёзма огоҳлантириш берилди
09.10.2017 Омурбек Бабановнинг тарафдорлари ҚР БСКидан уни қанча қонун бузмасин сайлов дистанциясидан олиб қўймасликка чақирмоқдалар
Бугун БСКнинг аъзолари Атир Абдрахматова, Назарали Арипов, Елена Джилкичиева ва Гулнара Джурабаевалар кенг жамоатчилик ва Марказ сайловкомиссиясидаги ўз ҳамкасбларига мурожаатнома тарқатдилар
07.10.2017 Бабановга БСК навбатдаги ёзма огоҳлантиришни берди
Марказий сайлов ва референдум бўйича комиссиясидаги Бабановнинг тарафдорларининг қаршилигига қарамай, БСК унга ташвиқот қойидаларини бузганлиги учун иккинчи ёзма огоҳлантиришни бердилар