01.08.2025 15:43 43

“ЎЗБЕКИСТОН – ЯГОНА ВАТАН!”

Жорий йилнинг 25–31 июль кунлари Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва дўстликни тараннум этувчи анъанавий “Дўстлик” фестивали тадбирлари бўлиб ўтмоқда.



2021 йил 10 февралдаги қонун билан 30 июль Ўзбекистонда Халқлар дўстлиги куни этиб белгиланган.

Халқлар дўстлиги куни Ўзбекистонда байрам сифатида кенг нишонланиши мамлакатдаги барча миллатларнинг бирлиги, қардошлиги, ўзаро ёрдам ва хилма хил маданий меросига ҳурмат улуғланишининг яна бир далилидир.

Жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, умуммиллий ҳамжиҳатлик ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлаш – давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Миллатлараро ва конфессиялараро муносабатлар соҳасидаги туб ўзгаришлар 2016 йилда Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан жамият ҳаётининг барча соҳаларида – сиёсий, ҳуқуқий, маданий ва гуманитар йўналишларда кенг кўламли ислоҳотлар бошланиши билан рўй берди. Қолаверса, бу юртда кўпмиллатлилик шунчаки рақам эмас, балки мамлакатнинг стратегик бойлиги, улкан маънавий устунлиги сифатида қабул қилинади.



Кўп асрлик бой тарих ва бетакрор маданий хусусиятларга эга бўлган Ўзбекистон замини азалдан халқлар ва динлар ўртасидаги дўстона муносабатлар, бағрикенглик, ўзаро тушуниш ва ҳамжиҳатлик сингари ўзига хос ижтимоий муҳит шаклланган юрт сифатида танилган.

Бугунги кунда ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, 16 та диний конфессия вакиллари тинч-тотув истиқомат қилиб келмоқда. Турли миллатлар ва элатларнинг маданияти, тили, урф-одатлари, қадрият ва анъаналарини сақлаш ҳамда ёш авлодга етказиш мақсадида 157 та миллий маданий марказ фаолият кўрсатиб келмоқда.

Миллий маданий марказлар фаолиятини ривожлантириш учун ҳудудларда “Дўстлик уйлари” ташкил этилган, ҳар йили Парламент фонди уларни молиявий қўллаб-қувватлаб келмоқда.



Мактабларда таълим 7 тилда олиб борилаётганлиги турли миллатларга мансуб ўқувчиларнинг ўз она тилида таълим олиши учун шароит яратилган.

Миллий теле ва радиоканаллар 12 тилда эфир олиб бораётгани, газета ва журналлар 14 та тилда чоп этилаётгани барчага тенг шароитлар яратган ҳолда ахборотни она тилида олиш имконини бермоқда.

Мамлакатимизда яшаётган турли миллат ва элат вакиллари Ўзбекистоннинг ягона халқи сифатида ўзларининг фаол ва фидокорона меҳнатлари билан юртимиз тараққиёти ҳисса қўшмоқда, биргина давлат фуқаролик хизматида 5 мингга яқин 35 та миллат вакиллари меҳнат қилади.

Айниқса, мамлакатнинг сиёсий институтлари ҳисобланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 12,7 фоиз, маҳаллий Кенгашларда 11,2 фоиз депутатларимиз турли миллат ва элатлар вакиллари ҳисобланади. Бундай ютуқларнинг чегараси йўқ, жамиятнинг ҳар бир жабҳасида миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик ўз аксини топганлигини кузатмоқдамиз.



“30 июль – Халқлар дўстлиги куни” арафасида миллий маданий марказлар павильонларининг очилиши мамлакатимизда яшаб келаётган барча миллат ва элатларнинг ўз маданияти ва урф-одатлари, анъаналарини сақлаб қолиш, ривожлантириш учун яна бир улкан имкониятга айланмоқда.

Ушбу павильон қурилиш жараёнлари бевосита юртимиздаги миллий маданий марказлари раҳбарлари билан маслаҳатлашиб амалга оширилди. Унда турли миллат ва элатларнинг ўзига хос маданият ва миллий анъаналарни ифодаловчи икки қаватли бинолар барпо этилди.
Ушбу павильонлар мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва умуммиллий ҳамжиҳатлик борасида амалга оширилаётган улкан ислоҳотларни ифодалайдиган, ўзаро маданий алмашинув майдони вазифасини бажаради.

Таъкидлаш жоизки, Халқлар дўстлиги куни муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда ҳар йили юртимизда фаолият кўрсатаётган миллий маданий марказлар, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ва хорижий элчихоналар вакиллари, хорижий давлатлардан меҳмонлар, ватандошлар, вазирликлар ва идоралар, касаба уюшмалари ходимлари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этади.



“Дўстлик нигоҳи” фотосуратлар кўргазмаси, “Она замин бағридан” ҳунармандчилик кўргазма-ярмаркаси, “Қардошлик мушоираси” ижодий учрашуви, болалар ёзги оромгоҳларида “Дўстлик болаликдан бошлаб” мавзусида маданий-маърифий тадбирлар, “Дўстлик оҳанглари” концерт дастурлари каби тадбирлар ўтказилади.

“Умуммиллий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг муҳим асоси” мавзусида халқаро конференция ўтказилади. Унда, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой, Россия, АҚШ каби олимлар, экспертлар ҳамда хорижий ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Умуммиллий тотувлик, ҳамжиҳатликни таъминлаш соҳасида алоҳида хизматлари учун 50 нафарга яқин юртдошларимиз “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланади. Фестивал доирасида кўкрак нишонларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтади.

Шунингдек, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, шу жумладан, чегарадош ҳудудлардаги маҳаллаларда халқ сайиллари, концерт дастурлари, турли миллат вакилларининг бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг чиқишлари, миллий спорт ўйинлари, миллий таомлар ва миллий либослар намойишлари ўтказилади.

“Ўзбекистон – ягона Ватан!” шиори остидаги Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган “Дўстлик” фестивали тадбирлари мамлакатдаги кўп миллатли жамиятнинг якдиллиги ва ҳамжиҳатлиги, миллатлараро муносабатларнинг дўстона асосда ривожланиб бораётганининг ёрқин ифодаси ҳисобланади.

Ҳожиакбар Исақов




 
Бўлим мақолалари
03.06.2025 Диққат! Танлов!
Ўзбекистон Республикасидаги “Ватандошлар” жамоат фонди катта ёшдаги ватандошлар учун “Чинор” лойиҳасининг 2025йилги мавсумига старт берилаётганини маълум қилади.
02.06.2025 Диққат! Танлов!
Ўзбекистон Республикасидаги “Ватандошлар” жамоат фонди ҳориждаги ватандошлар ўртасида “ Ўзбекистон- Ёшлар нигоҳида” халқаро онлайн ижодий ишлар танловини эълон қилади.
19.03.2025 Ўшлик забардаст рассом Хасанжон ака Саидовнинг Тошкентдаги шахсий кўргазмаси олдидан
Шу кунларда яъни 4 апрел куни Хасанжонхожи ака Саидовнинг шахсий кўргазмаси Ўзбекистон Республикаси пойтахтида Тошкентнинг “Карвон Сарой” кўргазмалар залида очилиш маросими бўлади. Мазкур кўргазма Ўзбекистон Бадиий Академияси ташаббуси билан ташкиллаштирилмоқда.
19.03.2025 Ўшлик забардаст рассом Хасанжон ака Саидовнинг Тошкентдаги шахсий кўргазмаси олдидан
Шу кунларда яъни 4 апрел куни Хасанжонхожи ака Саидовнинг шахсий кўргазмаси Ўзбекистон Республикаси пойтахтида Тошкентнинг “Карвон Сарой” кўргазмалар залида очилиш маросими бўлади. Мазкур кўргазма Ўзбекистон Бадиий Академияси ташаббуси билан ташкиллаштирилмоқда.
18.03.2025 Ўшлик забардаст рассом Хасанжон ака Саидовнинг Тошкентдаги шахсий кўргазмаси олдидан
Шу кунларда яъни 4 апрел куни Хасанжонхожи ака Саидовнинг шахсий кўргазмаси Ўзбекистон Республикаси пойтахтида Тошкентнинг “Карвон Сарой” кўргазмалар залида очилиш маросими бўлади. Мазкур кўргазма Ўзбекистон Бадиий Академияси ташаббуси билан ташкиллаштирилмоқда.
11.02.2025 9 февраль — Алишер Навоий таваллуд топган кун НАВОИЙГА ЕТМОҚ БАХТИ
Буюк бобокалонимиз Амир Низомиддин Алишер Навоий ҳазратларининг бетимсол ижоди ул мўътабар зот ўзлари таърифлаганидек, дунё мамлакатларини забт этган чинакам умумбашарий ижодиётдир. Ґазрат бобомизнинг бой адабий мероси — юксак инсонпарварлик ғоялари, эзгулик ва дўстлик, бағрикенглик ва меҳр-мурувват сингари мангу мавзуларни тараннум қилиши билан оламшумул аҳамиятга молик. Девон ва достонлари вақт ҳамда макон танламайди, жуғрофий-чегаравий сарҳадларга бўйсунмайди.
06.02.2025 Асрларга тенг ришталар
Умумбашарий маданиятнинг ажралмас қисми бўлган халқ амалий санъати дунёдаги ҳар бир халқ ҳаётида, унинг турмуш тарзи ва қадриятлари ривожида алоҳида ўрин тутади. Шу маънода, бу нодир санъат халқнинг ақл-заковати, ноёб истеъдоди ва азалий қадриятларини бамисоли кўзгудек ўзида ёрқин акс эттиради.
28.01.2025 ТУПРОҚДАН МЎЪЖИЗА ЯРАТИШ САНЪАТИ
Ўзбекистон кулолчилик санъатининг энг бой меросини сақлаб қолган маскан ҳисобланади.
13.01.2025 Ўзбекистон: Халқаро майдонда маданий диплoматияни ўрни
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатидаги фаолиятининг илк кунлариданоқ, аввало, хорижий мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратди.
13.01.2025 Ўзбекистон: Халқаро майдонда маданий диплoматияни ўрни
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатидаги фаолиятининг илк кунлариданоқ, аввало, хорижий мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратди.