02.05.2026 11:27 8
Милодий II-III асрларга оид ўғирланган маданий бойликлар Европанинг турли мамлакатлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ва олимлари иштирокида ўтказилган кенг кўламли текширув натижасида Ўзбекистонга қайтарилди.
Бақтрия ва Кушон империяларининг маркази бўлган Марказий Осиё минтақасидан ноқонуний олиб чиқилган артефактларнинг бир қисми Буюк Британия пойтахти полициясининг Санъат ва антиқа буюмлар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасига тақдим этилди. Кейинчалик улар ватанга етказилиб, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан жой олади.
Ушбу воқеа Ўзбекистоннинг миллий маданий меросни қайтариш борасидаги изчил сиёсатининг яққол далили бўлди ва бутун дунёда маданий қадриятларни ҳимоя қилиш тенденцияси кучайиб бораётганини яна бир бор исботлади.
Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази директори, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти раиси Фирдавс Абдухолиқов ўз фикрини билдириб ўтди:
“Ушбу воқеа Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг маданий бойликларни ватанга қайтаришга қаратилган изчил сиёсати халқаро миқёсда кенг қўллаб-қувватланаётганининг тасдиғидир. Биз ҳамкорларимиз ва Европа мамлакатлари ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларидан кўрсатган ёрдамлари учун жуда миннатдормиз ва маданий меросимизни асраб-авайлаш ва тиклашда келгусида ҳам ҳамкорлик қилишга умид қиламиз”.
Лондон полицияси детективи Софи Хейс таниқли олимлар ва расмийлар йиғилишига топилган артефактлар нафақат Ўзбекистон, балки бутун инсоният бойлиги эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, тергов миллий ва хорижий мутахассислар, EХҲТ ва WOSCU кўмагида олиб борилган.
Кўргазмада намойиш этилган буюмлар 2025 йил ноябрь ойида полиция томонидан “Inherent Vice” операцияси деб номланган тергов давомида топилган топилмалар қаторига киради.
Жами тўққизта экспонат, жумладан, ҳайкалларнинг бошлари ва гипсли фреска парчалари намойиш этилди. Бу ёдгорликлар милодий II-III асрлардан VII асрларгача бўлган даврга оид бўлиб, Ўзбекистон учун ҳам, кенгроқ ислом дунёси учун ҳам ғоят муҳим тарихий аҳамиятга эга. Ушбу бебаҳо осори-атиқаларнинг қайтарилиши нафақат Янги Ўзбекистоннинг ютуғи, балки тарихий меросини асраб-авайлашда халқаро ҳамкорлик алоқалари натижасидир.
Ислом цивилизацияси маркази, бўлажак “Sotheby’с” ва “Чристиэ’с” аукционларида иштирок этиш ва Лондон санъат галереяларига ташриф буюриш ниятида эканини маълум қилди. Ушбу ташаббуслар ўзбек маданий меросининг янги буюмларини сақлаб қолиш ва ватанга қайтариш мақсадида сотиб олишга қаратилган.
Ўзбекистоннинг маданий меросни қайтариш ва ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари халқаро ҳамжамиятнинг эътибори ва қўллаб-қувватлашига сазовор бўлмоқда.
Ислом цивилизацияси маркази Тошкент марказидаги қадимий Шошнинг тарихий ҳудудида, Ҳазрати Имом мажмуаси ёнида жойлашган.
Уч қаватли бинонинг ўлчамлари 145 га 115 метр бўлиб, марказий гумбазининг баландлиги 65 метрга етади. Унда дунёдаги энг қадимий қўлёзма Қуръон нусхаларидан бири бўлган Усмон Қуръони сақланади. Усмон Қуръони ЮНЕСКО томонидан “Жаҳон хотираси” рўйхати – жаҳон маданий аҳамиятига молик объектларни сақлаш ва оммалаштириш бўйича халқаро дастурга киритилган.
Асосий музей экспозицияси майдони қарийб 15 минг квадрат метрни ташкил этади, бошқа хоналарда илмий марказ, рақамлаштириш ва реставрация лабораториялари жойлашади.
Ташриф буюрувчилар Марказ томонидан бутун дунё бўйлаб музейлар, машҳур галереялар ва шахсий коллекциялардан тўпланган турли даврларга оид нодир ашёларни кўришлари мумкин бўлади. Интерактив экспозициялар энг муҳим кашфиётлардан бири бўлган алгебра, астрономия ва тиббиёт соҳасидаги ютуқларни “жонлантириш” имконини беради.
“Қайтарилган буюмлар замонавий Ўзбекистон ҳудудининг қадимий тарихининг турли даврларига оид бўлиб, Марказий Осиёда асрлар давомида кечган цивилизация жараёнларининг хилма-хиллигини акс эттириши билан алоҳида тарихий ва илмий қимматга эга”, – дейди Ўзбекистон Антропология институти директории Фарҳод Мақсудов.
“Дунё” АА
Бўлим мақолалари
| 01.05.2026 |
Милодий II-III асрларга оид ноқонуний олиб кетилган тарихий бойликлар Ислом цивилизацияси марказига қайтарилди
Милодий II-III асрларга оид ўғирланган маданий бойликлар Европанинг турли мамлакатлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ва олимлари иштирокида ўтказилган кенг кўламли текширув натижасида Ўзбекистонга қайтарилди.
|
| 15.11.2025 |
|
| 01.08.2025 |
“ЎЗБЕКИСТОН – ЯГОНА ВАТАН!”
Жорий йилнинг 25–31 июль кунлари Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва дўстликни тараннум этувчи анъанавий “Дўстлик” фестивали тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
|
| 03.06.2025 |
Диққат! Танлов!
Ўзбекистон Республикасидаги “Ватандошлар” жамоат фонди катта ёшдаги ватандошлар учун “Чинор” лойиҳасининг 2025йилги мавсумига старт берилаётганини маълум қилади.
|
| 02.06.2025 |
Диққат! Танлов!
Ўзбекистон Республикасидаги “Ватандошлар” жамоат фонди ҳориждаги ватандошлар ўртасида “ Ўзбекистон- Ёшлар нигоҳида” халқаро онлайн ижодий ишлар танловини эълон қилади.
|
| 19.03.2025 |
Ўшлик забардаст рассом Хасанжон ака Саидовнинг Тошкентдаги шахсий кўргазмаси олдидан
Шу кунларда яъни 4 апрел куни Хасанжонхожи ака Саидовнинг шахсий кўргазмаси Ўзбекистон Республикаси пойтахтида Тошкентнинг “Карвон Сарой” кўргазмалар залида очилиш маросими бўлади. Мазкур кўргазма Ўзбекистон Бадиий Академияси ташаббуси билан ташкиллаштирилмоқда.
|
| 19.03.2025 |
Ўшлик забардаст рассом Хасанжон ака Саидовнинг Тошкентдаги шахсий кўргазмаси олдидан
Шу кунларда яъни 4 апрел куни Хасанжонхожи ака Саидовнинг шахсий кўргазмаси Ўзбекистон Республикаси пойтахтида Тошкентнинг “Карвон Сарой” кўргазмалар залида очилиш маросими бўлади. Мазкур кўргазма Ўзбекистон Бадиий Академияси ташаббуси билан ташкиллаштирилмоқда.
|
| 18.03.2025 |
Ўшлик забардаст рассом Хасанжон ака Саидовнинг Тошкентдаги шахсий кўргазмаси олдидан
Шу кунларда яъни 4 апрел куни Хасанжонхожи ака Саидовнинг шахсий кўргазмаси Ўзбекистон Республикаси пойтахтида Тошкентнинг “Карвон Сарой” кўргазмалар залида очилиш маросими бўлади. Мазкур кўргазма Ўзбекистон Бадиий Академияси ташаббуси билан ташкиллаштирилмоқда.
|
| 11.02.2025 |
9 февраль — Алишер Навоий таваллуд топган кун НАВОИЙГА ЕТМОҚ БАХТИ
Буюк бобокалонимиз Амир Низомиддин Алишер Навоий ҳазратларининг бетимсол ижоди ул мўътабар зот ўзлари таърифлаганидек, дунё мамлакатларини забт этган чинакам умумбашарий ижодиётдир. Ґазрат бобомизнинг бой адабий мероси — юксак инсонпарварлик ғоялари, эзгулик ва дўстлик, бағрикенглик ва меҳр-мурувват сингари мангу мавзуларни тараннум қилиши билан оламшумул аҳамиятга молик. Девон ва достонлари вақт ҳамда макон танламайди, жуғрофий-чегаравий сарҳадларга бўйсунмайди.
|
| 06.02.2025 |
Асрларга тенг ришталар
Умумбашарий маданиятнинг ажралмас қисми бўлган халқ амалий санъати дунёдаги ҳар бир халқ ҳаётида, унинг турмуш тарзи ва қадриятлари ривожида алоҳида ўрин тутади. Шу маънода, бу нодир санъат халқнинг ақл-заковати, ноёб истеъдоди ва азалий қадриятларини бамисоли кўзгудек ўзида ёрқин акс эттиради.
|