22.09.2025 13:44 279

Ўзбекистон Президенти Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида иштирок этади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун 20-24 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрида бўлади.



Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати маълумотига кўра, давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеяси ялпи сессияси умумий мунозараларининг биринчи кунида нутқ сўзлайди.

Таъкидлаш жоизки, Бош Ассамблеянинг бу йилги юбилей сессиясида глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, БМТ тизими ва халқаро молия архитектурасини ислоҳ қилиш, иқлим ўзгариши оқибатлари ва бошқа замонавий хатарларга қарши курашишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Саммит доирасида Ўзбекистон етакчиси БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро молиявий институтлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.

Ташриф дастурининг ишбилармонлик қисмидан АҚШнинг етакчи компаниялари ва молиявий-инвестиция тузилмалари иштирокида учрашув ва тадбирлар ўрин олган. Янги келишув ва шартномалар тўплами имзоланиши кутилмоқда.
 
 “Дунё” АА
 
Бўлим мақолалари
26.05.2026
11.05.2026
30.04.2026 Ўзбекистон ва Чехия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ўзаро манфаатли сиёсий мулоқот ва иқтисодий кооперация асосида изчил ривожланмоқда
Халқаро муносабатларнинг замонавий трансформацияси ҳамда глобал таҳдид ва хатарлар кучайиб бораётган шароитда қитъанинг бир-биридан олис ҳудудларида жойлашган Ўзбекистон ва Чехия икки томонлама ҳамкорликни изчил ривожлантириб, унга янада тизимли ва кўп қиррали тус бермоқда. Сиёсий мулоқотни кенгайтириш, савдо-иқтисодий шерикликни мустаҳкамлаш ва гуманитар ҳамкорликни фаоллаштириш томонларнинг шерикликни чуқурлаштиришдан ўзаро манфаатдорликни акс эттиради.
28.03.2026
23.03.2026
18.03.2026
25.02.2026
28.01.2026
26.01.2026 Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ислоҳотлар марказида: Мурожаатнома янги мақсадларни белгилаб берди
Ўзбекистон Марказий Осиёда иқтисодиёти изчил ривожланаётган, аҳолининг турмуш фаровонлиги жадал ошиб бораётган мамлакат сифатида тараққиётнинг демократик йўналишларини қўллаб-қувватлаб келмоқда.
22.01.2026 Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилаётган ёндашувга мувофиқ, хавфсизлик – бу нафақат ҳарбий масала, балки рақамли асрда давлатнинг барқарор тараққиётини таъминловчи кўп қиррали пойдевордир
Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 34 йиллигини нишонлаш доирасида бир қатор муҳим давлат тадбирлари ўтказилди. Асосий тадбирлар қаторига Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси, мудофаа саноати ишлаб чиқариш корхоналари билан танишув ва давлат раҳбарининг ҳарбий хизматчилар ва ватандошларга мурожаати киради.