23.09.2025 18:48 379
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида АҚШнинг етакчи компаниялари, инвестиция жамғармалари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказди.
Тадбирда АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор, глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли, савдо вазири ўринбосари Уильям Киммитт, Америка - Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, “Franklin Templeton”, “Citigroup”, “BNY Mellon”, “NASDAQ”, “Boeing”, “Mastercard”, “Visa”, “General Motors”, “Nvidia”, “Oppenheimer”, “Jefferies”, “Air Products”, “Traxys”, “FLSmidth”, “GoGreen Partners”, “Cleveland Clinic”, “Cargill” каби компанияларнинг топ-менежерлари ҳамда Ўзбекистоннинг йирик компаниялари раҳбарлари иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида АҚШ Президенти Дональд Трамп билан яқинда бўлиб ўтган мулоқотда иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган салмоқли лойиҳалар портфелини шакллантиришга келишиб олинганини алоҳида таъкидлади. Шу муносабат билан мазкур учрашув ушбу вазифаларни илгари суришда алоҳида аҳамиятга эга экани қайд этилди.
Кейинги йилларда Ўзбекистон ва АҚШнинг кўп қиррали ҳамкорлиги юксак даражага кўтарилди. Товар айирбошлаш ҳажми 8 йилда 4 баробар ошди. АҚШнинг 300 дан ортиқ компанияси Ўзбекистонга сармоя киритди.
“Franklin Templeton” билан биргаликда Миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилди.
Муҳим минералларни қайта ишлаш ва барқарор етказиб бериш занжирларини шакллантириш, АТ, сунъий интеллект, рақамлаштириш, транспорт, энергетика ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, "ақлли" қишлоқ хўжалиги, илғор технологияларни жорий қилиш ва кўплаб бошқа соҳаларда аниқ лойиҳаларни илгари суриш иқтисодий ва инновацион шерикликнинг устувор йўналишлари сифатида қайд этилди.
Ўз навбатида, АҚШнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари Ўзбекистон Президентига уларнинг самарали фаолияти учун яратилган қулай шароитлар учун миннатдорлик билдириб, ушбу тармоқларда муҳим лойиҳа ва дастурларни амалга оширишда иштирок этиш режаларини баён қилдилар.
Бўлим мақолалари
| 16.10.2026 |
|
| 07.10.2026 |
|
| 12.09.2026 |
|
| 29.08.2026 |
|
| 24.08.2026 |
|
| 22.08.2026 |
Абу Али ибн Сино
Авиценна маърифат Уйғониш даври асосчиси сифатида Х-ХИ асрларда буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино Ўрта Осиёда яшаб ижод қилган. Европада у лотинлаштирилган Авиценна номи билан танилган. Абу Али ибн Сино 980 йилда Сомонийлар давлатининг ўша пайтдаги пойтахти Бухоро (ҳозирги Ўзбекистон) яқинидаги Афшона қишлоғида туғилган.
|
| 22.08.2026 |
|
| 19.08.2026 |
|
| 19.08.2026 |
Йилнинг дастлабки етти ойида Ўзбекистонга 7,7 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди
Биргина июль ойида мамлакатимизга 1,18 миллионга яқин хорижий сайёҳ келди
2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадларида 7 миллион 749 минг 308 нафар хориж фуқароси ташриф буюрди.
|
| 11.08.2026 |
Ўзбекистон туризми ўсиш бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллади
Бутунжаҳон саёҳат ва туризм кенгашининг (World Travel & Tourism Council – WTTC) “Саёҳат ва туризмнинг 2026 йилга қадар иқтисодий таъсирини ўрганиш” ҳисоботига кўра, 2025 йилда Марказий Осиё дунёнинг энг тез ривожланаётган сайёҳлик минтақасига айланди.
|