24.10.2025 16:22 24
Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев: “Бозорларнинг ўзига ҳос жиҳатларини сақлаб қолган ҳолда, уларни юртимизнинг ташриф қоғозига айлантириш керак. Озиқ-овқат, кийим-кечак, заргарлик дўконлари , ошхоналар, кўнгилочар масканлар ҳамоҳанг бўлиши, ҳаридорлар ва сайёҳларни ўзига жалб қилиши зарур”.
Самарқанддаги Сиёб бозори нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда ҳудудида энг йирик ва энг қадимий бозорлардан бири. Бозорнинг майдони етти гектардан ошади. Сиёб бозори сайёҳлар томонидан шаҳарнинг энг кўп ташриф буюрадиган жойларидан биридир. Қўҳна ва гўзал Самарқанд заминига қадам ранжида қилганлар Буюк Ипак Йўлидаги йирик савдо объекти бўлган Сиёб бозорига ташриф буюрмай кетмайди. Бугунги кундаги Интернет қайдларида Сиёб бозори Шарқнинг энг гўзал анаъналарини сақлаб қолган йирик замонбоб жиҳозланган савдо объекти сифатида тарифланади.
Сиёб бозори хақидаги таърифлар қанчалик ёқимли бўлмасин лекин Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳри раҳбарияти унинг келажаги янада ёрқин ва сержило бўлиши учун куч - ғайратларини, жўяли сарф-харажатларни ва энг муҳими вақтларини аямаяпдилар. Яқин вақт орасида вилоят раҳбарияти томонидан Сиёб бозори раҳбариятига ёш билимли, серғайрат кадрни олиб келган бўлса, айни пайтда бозорни янада ободонлаштириш ва инфратузулмаларини яхшилаш учун комплекс чораларини қўллай бошлади.
Самарқанд вилоят ҳокими Адиз Бобойев тасдиқлаган Самарқанд шаҳридаги “ Сиёб деҳқон бозори” МЧЖ фаолиятини тартибга солиш аҳолига қўшимча қулайлик ва шарт-шароит яратиш, ободонлаштириш ҳамда инфратузулмани яхшилаш бўйича чора тадбирлар режаси қатъий белгиланган график бўйича олиб борилмоқда.
Айни кунларда бозор ҳудуди ва савдо дўконлари олдидаги ирригация тармоғини яхшилаш мақсадида ариқ - лотоклар устига 290 метр бетон қопламаларни ўрнатиш ишлари якунланмоқда. Бозорга замонавий кўриниш бериш мақсадида таъмирталаб ҳолатдаги тадбиркорлик объектларининг фасад қисмини тўлиқ таъмирлаш орқали бир ҳил кўринишга келтириш ишлари ниҳоясига етмоқда.
Ободонлаштириш ишлари натижасида бозор худудида ўзбошимчалик билан ўрнатилган енгил конструкция дўкон ва ҳар - ҳил қурилмаларни олиб ташланди.Ҳудудда ўрнатилган барча турдаги реклама, баннер ва бошқа пешлавхаларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва амалдаги қонунчиликка мослаштирилди. Ҳудуддаги умумфойдаланишдаги ва тадбиркорлик объектларига туташ жойлардаги барча йўлаклар ҳолатини ўрганилиб, яроқсиз (таъмирталаб) ҳолатдаги йулакларни таъмирлаш ишлари якунланмоқда.
Бозор ҳудудида аҳоли учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ҳудуддаги дуккакли маҳсулотлар, қуруқ мевалар ва полиз экинлари павильонларини таъмирлаш, ҳамда зинопоя қисмларига металл темир тутқич (перила] ўрнатиш ишлари ниҳояси етмоқда. Бозорга замонавий кўриниш бериш мақсадида таъмирталаб ҳолатдаги тадбиркорлик объектларининг фасад қисмини тўлиқ таъмирлаш орқали бир ҳил кўринишга келтирилмоқда.
Ҳудудда ўрнатилган барча турдаги реклама, баннер ва бошқа пешлавҳалар тўлиқ хатловдан ўтказилди ва амалдаги қонунчилик талабларига мослаштириш. Бозорда тартибли савдони ташкил қилиш ҳамда аҳолига кулайлик яратиш мақсадида маҳсулотларни расталарга турлари бўйича жойлаштирилишини (сегментация қилишни) таъминлаш жадал амалга оширилди. Бозор ҳудудидаги "Арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси" учун ажратилган савдо ўринларини тўлиқ ўрганиб, талабдан келиб чиққан ҳолда қайта ташкил этиш ишлари. Бозор ҳудудида жамоат тартибини сақлаш тизимини кучайтириш ва доимий равишда тартибни сақлаш учун бозорга алоҳида ИИБ профилактика инспектори ажратишга эришилди.
Бозор ҳамда бозорга туташ ҳудудларда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида йўл белгилари ва онлайн (одам танитувчи) камералар ўрнатиш ишлари жадал суръатда давом этмоқда. Бозорда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини таъминланди. Шунингдек бозор ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғиндан хабар бериш нуқталарини ўрнатилмоқда.
Айни пайтда бозорда интернет хизмати ҳамда электр таъминотини яхшилаш, хавфсизлик қоидаларини таъминлаш максадида интернет тармоғи ва электр симларини тартибга солиш, мавжуд электр трансформаторларни қайта кўрикдан ўтказиш, ҳамда куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари паёнига етказилмоқда. Бозор ҳудудида ўрнатилган банкоматларни бир хил ўлчам билан жойлаштириш, банкоматларда валюта айирбошлаш хизматини яхшилаш ва уларни доимий ишлашини таъминлаш бўйича ишлар авж палласига етди. Бозорга туташ ҳудуддаги, шаҳар хокимлиги заҳираси бўлган ер майдонида аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ер ости йўлагини ташкил этиш ишлари якунланмоқда.
Тадбиркорларнинг бозор инфратузилмасидан фойдаланганликлари учун уларнинг муддати утган 770,0 млн сўмлик қарздорлигини ундириш чораларини бўйича ишлар юргизилмоқда. Вилоят раҳбариятининг диққат эътибори сабаб ушбу қарздорликнинг ярми ундирилгани боис бозор ҳудуди юқорида кўрсатилган ободончилик ишлари ва инфратузулмани замон талабига мос равишда яхшиларга имконият яратилди.
Чора-тадбирлар режасида кўрсатиб ўтилган ҳар бир бандидаги топшириқларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш ва назорат қилиш бўйича Шаҳар маъмурияти, Прокуратураси, "Сиёб деҳқон бозори” МЧЖ маъмурияти билан биргаликда Вилоят ИИБси, Вилоят бўйича Миллий гвардия бошқармаси, МИБ вилоят бошқармаси,Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Вилоят электр тармокдари корхонаси, ИгТЕБЕСОМ Самарканд филиали раҳбарияти, Марказий банк, Вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси, вилоят ДСБси, Вилоят санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси, Вилоят кадастр агентлиги бошқармаси, Шахар Ободонлаштириш бошқармаси,"Самарқанд сув курилиш инвест” ДМ, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш вилоят худудий бошқармаси, Вилоят ИИБ Йул харакати хавфсизлиги бошқармаси, ИИВ "Хавфсиз шаҳар" тизимларини ривожлантириш маркази Самарканд вилоят бўлими бошқаруви, Шаҳар ИИО ФМБси жалб этилган.
Бўлим мақолалари
| 28.10.2025 |
Тошкентда “UzCharmExpoEurAsia–2025” – чарм, пойабзал, атторлик, қоракўл, мўйна, жун ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотлари халқаро кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади
“UzCharmExpoEurAsia–2025” – бу кўп йиллик тажриба, ишончли шериклик ва муваффақиятли бизнес натижаларини бирлаштирган майдон
|
| 28.10.2025 |
28-30 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Тоғ-кон иши, металлургия ва металлсозлик – MiningMetals Uzbekistan 2025” 19-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади
“MiningMetals Uzbekistan 2025”: кон-металлургия технологиялари ва инновациялари халқаро маркази
|
| 28.10.2025 |
|
| 22.10.2025 |
|
| 13.10.2025 |
|
| 06.10.2025 |
ЮНЕСКО Бош конференциянинг Самарқандда ўтказилиши Ўзбекистоннинг жаҳон маданий-маърифий тараққиётига қўшган ҳиссасининг эътирофидир
2023 йил ноябрь ойида Париж шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 42-сессияси якунида унинг навбатдаги, 43-сессиясини 2025 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиш бўйича тарихий қарор қабул қилинган эди. Ушбу қарорни ташкилотга аъзо 194 давлатнинг барчаси қўллаб-қувватлади. Бу эса сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларга берилган юксак баҳодир.
Ушбу ташаббус, шунингдек, Ўзбекистон учун катта дипломатик ютуқ бўлди, чунки ЮНЕСКО сўнгги 40 йил ичида биринчи марта ўз сессиясини бошқа давлат ҳудудида ўтказилишини эълон қилди.
|
| 03.10.2025 |
|
| 23.09.2025 |
Ўзбекистон Президенти АҚШ бизнеси билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида АҚШнинг етакчи компаниялари, инвестиция жамғармалари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказди.
|
| 22.09.2025 |
|
| 22.09.2025 |
Ўзбекистон Президенти Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида иштирок этади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун 20-24 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрида бўлади.
|