29.10.2025 15:23 378
Маълумки, мусиқий санъат ҳар қандай мамлакатнинг ижтимоий ва маданий тараққиёти йўлида энг таъсирчан ва самарали воситалардан бири ҳисобланади. Санъатнинг ажралмас қисми бўлган мусиқанинг ўзига хос жиҳати шундаки, у таржимага муҳтож эмас. Бир миллат вакили яратган гўзал мусиқани дунёнинг барча халқлари тушунади, ҳис қилади ва ундан завқ олади. Шу боис дунё халқлари бир-бирининг ўлмас мусиқаларини тинглайди, қадрлайди ва уларга ҳурмат билан ёндашади. Мусиқа инсоният қалбида инсонпарварлик, бағрикенглик, дўстлик ва тотувлик ғояларини уйғотувчи кучли восита сифатида қадрланади. У халқларни бирлаштиради, маданиятлараро мулоқотни ривожлантиради ва тинчликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2025 йил 19 мартдаги “Умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустахкамлашни янги босқичга олиб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-52-сон Фармони қабул қилинга бўлиб, ушбу Фармон ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятда дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни қарор топтириш орқали ягона фуқаровий ўзликни шакллантириш йўлида турли ташаббус ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ушбу муштарак мақсадларнинг амалий ифодаси сифатида Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази, Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти билан ҳамкорликда, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди молиявий кўмагида жорий йилнинг 28 октябрь куни Миллий маданий марказлар павильонида “Садоларда бирлик, қалбларда дўстлик” шиори остида “Мусиқий кўприк” бадиий кечаси ташкил этилди.
Мазкур концертнинг асосий ғояси мусиқий ижро орқали Ўзбекистонда яшовчи барча миллат ва элатларнинг ягона фуқаровий ўзликни шакллантиришда мамлакат тараққиётига бирдек масъул эканлигини санъат тили орқали ифодалашдан иборат бўлди. Концерт дастуридан турли халқларнинг анъанавий ва замонавий мусиқий асарлари, дўстлик, тинчлик ва фаровонликни улуғловчи қўшиқлар ҳамда куйлар жой олди.
Жумладан, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаларидан иборат бадиий жамоалар, шунингдек, республиканинг озарбайжон, грузин, қозоқ, қирғиз, татар, турк ва уйғур миллий маданият марказлари вакилларининг бадиий чиқишлари тадбирга ўзгача шукҳ бахш этди.
Мусиқа, рақс ва халқ куйларининг уйғунлиги томошабинларга чексиз завқ бағишлади. Барча ижрочиларнинг бир саҳнада жамланиши ва якдил тарзда ижро этилган муштарак тарона эса мусиқанинг дўстлик ва бирлик рамзи эканини яна бир бор намоён этди.
Тадбир якунида барча иштирокчилар Ташкилочилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Махкур тадбир санъат байрами бўлиши билан бирга, миллатлараро мулоқотни кенгайтирувчи, ёшлар орасида ижобий маданий алмашинувни рағбатлантирувчи ва халқлар дўстлигини мустаҳкамловчи муҳим ижтимоий-маънавий майдон сифатида катта аҳамият касб этди.
Шубҳасиз, ушбу тадбир мусиқа воситасида халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни кучайтириш йўлида муҳим қадам бўлди.
Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази матбуот хизмати
Бўлим мақолалари
| 29.08.2026 |
|
| 24.08.2026 |
|
| 22.08.2026 |
Абу Али ибн Сино
Авиценна маърифат Уйғониш даври асосчиси сифатида Х-ХИ асрларда буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино Ўрта Осиёда яшаб ижод қилган. Европада у лотинлаштирилган Авиценна номи билан танилган. Абу Али ибн Сино 980 йилда Сомонийлар давлатининг ўша пайтдаги пойтахти Бухоро (ҳозирги Ўзбекистон) яқинидаги Афшона қишлоғида туғилган.
|
| 22.08.2026 |
|
| 19.08.2026 |
|
| 19.08.2026 |
Йилнинг дастлабки етти ойида Ўзбекистонга 7,7 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди
Биргина июль ойида мамлакатимизга 1,18 миллионга яқин хорижий сайёҳ келди
2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадларида 7 миллион 749 минг 308 нафар хориж фуқароси ташриф буюрди.
|
| 11.08.2026 |
Ўзбекистон туризми ўсиш бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллади
Бутунжаҳон саёҳат ва туризм кенгашининг (World Travel & Tourism Council – WTTC) “Саёҳат ва туризмнинг 2026 йилга қадар иқтисодий таъсирини ўрганиш” ҳисоботига кўра, 2025 йилда Марказий Осиё дунёнинг энг тез ривожланаётган сайёҳлик минтақасига айланди.
|
| 13.07.2026 |
|
| 29.06.2026 |
Узбекистан и Грузия на этапе расширения торгово-экономического сотрудничества
Официальный визит Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в Грузию проходит в условиях заметной активизации двустороннего взаимодействия. За последние годы отношения между Узбекистаном и Грузией приобрели более устойчивое экономическое содержание. Наряду с политическим диалогом все большее значение получают торговля, инвестиционное сотрудничество, промышленная кооперация и транспортно-логистическая связанность.
|
| 29.06.2026 |
Узбекистан и Грузия на этапе расширения торгово-экономического сотрудничества
Официальный визит Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в Грузию проходит в условиях заметной активизации двустороннего взаимодействия. За последние годы отношения между Узбекистаном и Грузией приобрели более устойчивое экономическое содержание. Наряду с политическим диалогом все большее значение получают торговля, инвестиционное сотрудничество, промышленная кооперация и транспортно-логистическая связанность.
|