26.01.2026 14:06 17
Ўзбекистон Марказий Осиёда иқтисодиёти изчил ривожланаётган, аҳолининг турмуш фаровонлиги жадал ошиб бораётган мамлакат сифатида тараққиётнинг демократик йўналишларини қўллаб-қувватлаб келмоқда.
Хусусан, давлат ва жамият бошқарувида фуқаролик жамияти институтларини қўллаб қувватлаш, уларнинг фаол иштирокини таъминлаш
ва ролини кучайтириш мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналишларидан бирига айланмоқда.
Сўнгги йилларда мамлакатда амалга оширилган ўзгаришлар давлат
ва жамият қурилишининг барча жабҳаларига кириб борди. Фуқароларнинг фикри инобатга олинадиган, очиқ мулоқотга асосланган, аҳолининг ҳуқуқ
ва манфаатларини том маънода рўёбга чиқаришни кўзлаган очиқ ва халқчил бошқарув тизими амалиётга татбиқ этилди, турли инновацион механизмлар орқали давлат билан жамият ўртасида очиқ ижтимоий мулоқот йўлга қўйилди.
Асосий эътибор, “Инсон учун, унинг бахти саодати учун” ғояси асосида “жамиятни ислоҳотлар ташаббускори”га айлантириш, “халқ хизматидаги давлат”ни шакллантириш, ижтимоий муносабатларни мувозанатлаштириш
ва фуқаролар ролини кучайтиришга қаратилди.
Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида янги давр бошланаётганидан далолат беради. Ушбу Мурожаатнома жамиятни ривожлантиришда давлат сиёсати қандай устувор йўналишлар асосида амалга оширилишини аниқ белгилаб берди.
Айниқса, фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва очиқлик сиёсатини изчил давом эттириш давлат сиёсатининг бош мезонига айланаётгани алоҳида қайд этилди.
Давлатимиз Раҳбари очиқлик сиёсатидан ҳеч қачон ортга қайтилмаслигини, бу йўл шунчаки сиёсий ирода эмас, балки ислоҳотлар барқарорлигини таъминловчи энг муҳим омил эканини қатъий таъкидлади.
Эътироф этиш жоизки, бу йилги Мурожаатнома нафақат ўтган йиллар сарҳисоби, балки мамлакатнинг кейинги тараққиёт босқичи учун аниқ мақсад
ва вазифаларни белгилаб берувчи дастуриламал сифатида намоён бўлди.
Давлатимиз Раҳбари ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг ролига алоҳида урғу берди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 9 627 та нодавлат нотижорат ташкилотлари, 9 008 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, 2 490 та оммавий ахборот воситалари ҳамда 3 000 га яқин турли жамоат тузилмалари (жамоатчилик кенгашлари, комиссиялари, жамоатчилик гуруҳлари ва бошқалар) фаолият юритмоқда. Уларда 150 мингдан ортиқ шахслар меҳнат қилмоқда.
Бу рақамлар фақат статистика эмас, балки минглаб ижтимоий лойиҳалар, хизматлар, иш ўринлари ҳамда жамиятда фаол фуқаролик позицияси мустаҳкамланиб бораётганининг яққол ифодасидир.
Шу маънода, Мурожаатномада фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашнинг тўртта устувор йўналиши белгилаб берилди.
Биринчидан, фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича беш йиллик стратегия ишлаб чиқилиши назарда тутилди.
Мазкур стратегия нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳамда оммавий ахборот воситалари фаолиятининг узоқ муддатли ва аниқ мақсадларга йўналтирилган бўлишини таъминлайди.
Бу давлат сиёсатида барқарорликни мустаҳкамлаб, фуқаролик жамияти институтларининг халқаро стандартларга мос равишда ривожланиши учун ҳуқуқий ва институционал замин яратади.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, маҳалла фуқаролик жамиятининг энг қуйи
ва энг халққа яқин бўғини сифатида ижтимоий муаммоларни жойида аниқлаш, аҳоли билан бевосита ишлаш ҳамда жамоатчилик назоратини амалга оширишда муҳим ўрин тутади.
Шу билан бирга, Давлатимиз Раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида юртимизда камбағаллик даражаси йил бошидаги
8,9 фоиздан 5,8 фоизгача пасайгани, 8,5 млдан ортиқ фуқаро камбағалликдан чиқарилгани, ишсизлик даражаси 5,5 фоиздан 4,9 фоизга тушгани алоҳида
қайд этилди. Шунингдек, 1 минг 435 та маҳалланинг “камбағалликдан холи” ҳудудга айлангани ҳам муҳим натижа сифатида таъкидланди.
Айнан шу нуқтаи назардан, 2026 йилнинг “Маҳаллани ривожлантириш
ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилиниши чуқур маъно ва амалий мазмунга эга. Шу боис, 2026 йилда маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш, уларга Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кириш биринчи устувор йўналиш сифатида белгиланмоқда.
Иккинчидан, фуқаролик жамияти институтларига давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тизими рақамлаштирилиб, молиялаштириш ҳажми икки бараварга оширилиши қайд этилди.
Бу, ўз навбатида, танловларни эълон қилиш, лойиҳаларни баҳолаш, маблағларни ажратиш ва ижросини мониторинг қилиш босқичларининг ягона электрон платформада амалга оширилиши натижасида инсон омилини кескин камайтиради, коррупция хавфларининг олдини олиш ҳамда жамоатчилик назоратини янада кучайтириш учун қулай шарт-шароит яратади.
Шунингдек, молиялаштириш ҳажмининг икки бараварга оширилиши ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларнинг қамровини кенгайтириш, фуқаролик жамияти институтларининг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган лойиҳаларни тезкор
ва самарали амалга оширишга хизмат қилади.
Учинчидан, хайрия ташкилотларини тузиш тартибининг соддалаштирилиши ҳамда ҳисобдорлик ва шаффофлик механизмларининг янада такомиллаштирилиши белгиланди.
Бу фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ижтимоий ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ортиқча маъмурий ва бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда маҳаллий даражада ижтимоий аҳамиятга эга фондлар ва хайрия ташаббусларини қисқа муддатларда ташкил этиш учун қулай шароит яратади.
Самарали ҳисобдорлик механизмларининг жорий этилиши хайрия маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилаётганини тизимли равишда кузатиш имконини бериб, хайрия фаолиятига нисбатан жамоатчилик
ва ҳомийлар ишончини мустаҳкамлайди ҳамда мазкур соҳада очиқлик
ва масъулият тамойилларининг янада қарор топишига хизмат қилади.
Тўртинчидан, фуқаролик жамияти институтлари давлат органлари фаолияти устидан халқ манфаатларига асосланган жамоатчилик назоратини амалга оширувчи асосий куч сифатида шаклланиши белгиланди.
Бу, аввало, давлат бошқарувида очиқлик ва ҳисобдорликни кучайтириш, ижро ҳокимияти органларининг ўз ваколатларини амалга оширишдаги масъулиятини ошириш ҳамда қарорлар қабул қилиш жараёнларида жамоатчилик фикри ва манфаатларини тизимли равишда инобатга олиш амалиётини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Фуқаролик жамияти институтларининг ушбу жараёнларда фаол иштирок этиши давлат органлари ва жамоатчилик ўртасида конструктив мулоқотни ривожлантириш, ижтимоий ишончни ошириш ҳамда қабул қилинаётган қарорларнинг ижтимоий самарадорлигини таъминлаш учун муҳим институционал асос яратади.
Умуман, мазкур ислоҳотлар Ўзбекистонда давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларни янги мазмунда шакллантиришга қаратилган. Мурожаатномада белгиланган ушбу ташаббуслар “Инсон қадри учун”, “Жамият — ислоҳотлар ташаббускори” каби тамойилларнинг амалий ифодасидир.
Хулоса қилиб айтганда, бугун фуқаролар ислоҳотлар жараёнида фақат кузатувчи эмас, балки фаол иштирокчига айланмоқда. Бу эса жамиятнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, давлат бошқарувида очиқлик
ва самарадорликни таъминлаш, мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига олиб чиқишга хизмат қилади.
Бўлим мақолалари
| 22.01.2026 |
Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилаётган ёндашувга мувофиқ, хавфсизлик – бу нафақат ҳарбий масала, балки рақамли асрда давлатнинг барқарор тараққиётини таъминловчи кўп қиррали пойдевордир
Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 34 йиллигини нишонлаш доирасида бир қатор муҳим давлат тадбирлари ўтказилди. Асосий тадбирлар қаторига Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси, мудофаа саноати ишлаб чиқариш корхоналари билан танишув ва давлат раҳбарининг ҳарбий хизматчилар ва ватандошларга мурожаати киради.
|
| 12.01.2026 |
|
| 19.12.2025 |
|
| 27.11.2025 |
|
| 13.11.2025 |
|
| 30.10.2025 |
|
| 29.10.2025 |
“Мусиқий кўприк” — санъат орқали миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш
Маълумки, мусиқий санъат ҳар қандай мамлакатнинг ижтимоий ва маданий тараққиёти йўлида энг таъсирчан ва самарали воситалардан бири ҳисобланади. Санъатнинг ажралмас қисми бўлган мусиқанинг ўзига хос жиҳати шундаки, у таржимага муҳтож эмас. Бир миллат вакили яратган гўзал мусиқани дунёнинг барча халқлари тушунади, ҳис қилади ва ундан завқ олади. Шу боис дунё халқлари бир-бирининг ўлмас мусиқаларини тинглайди, қадрлайди ва уларга ҳурмат билан ёндашади. Мусиқа инсоният қалбида инсонпарварлик, бағрикенглик, дўстлик ва тотувлик ғояларини уйғотувчи кучли восита сифатида қадрланади. У халқларни бирлаштиради, маданиятлараро мулоқотни ривожлантиради ва тинчликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
|
| 28.10.2025 |
Тошкентда “UzCharmExpoEurAsia–2025” – чарм, пойабзал, атторлик, қоракўл, мўйна, жун ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотлари халқаро кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади
“UzCharmExpoEurAsia–2025” – бу кўп йиллик тажриба, ишончли шериклик ва муваффақиятли бизнес натижаларини бирлаштирган майдон
|
| 28.10.2025 |
28-30 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Тоғ-кон иши, металлургия ва металлсозлик – MiningMetals Uzbekistan 2025” 19-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади
“MiningMetals Uzbekistan 2025”: кон-металлургия технологиялари ва инновациялари халқаро маркази
|
| 28.10.2025 |
|