12.09.2020 14:26 Ўш 336

Камтар шоирнинг 70 йиллиги Ўшда ҳам камтарона нишонланди

ЎШ. 12 сентябр – Альянс-Пресс. Бугун ўзбекнинг забардаст шоири, эркинлик куйчиси бўлган Шавкат Раҳмоннинг таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ижодкорлар унинг Ўш шаҳридаги уйига ташриф буюрдилар.



Шавкат Раҳмоннинг уй ҳовлисига Қирғизистондаги “Илҳом” клубининг аъзолари шоирлар Қосимжон Раҳмиев, Аъзам Раҳим, ёзувчи Бегижон Аҳмедов, адабиётшунос муаллима Илтифотхон Отахонова, рассом Хасанбой Саидов,  журналистлар Латипжон Тожибоев, Барно Исоқова ва Шухрат Само,  тарихчи Одилжон Дадажонов каби бир гуруҳ ижодкорлари қадам ранжида айладилар.

Мўжазгина ташкил этилган тадбирда бир неча ёзувчи, китоблар муаллифи Бегижон Аҳмедов, СССР ва Ўзбекистон рассомлар уюшмаси аъзоси, Бобур мукофоти совриндори Хасанбой Саидов, Қирғизистон маорифи аълочиси, адабиётшунос Илтифотхон Отахонова, устоз шоир Қосимжон Раҳмиевлар Шавкат Раҳмонни илиқ  ҳотирладилар.

Ушбу тадбир хақида шоир Аъзам Раҳим ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида шундай деб изоҳ берди: “Буюк шоирнинг 70 йиллик туғилган куни бугун Ўш шаҳрида шоирнинг ота хонадонида камтарона нишонланди. Бир гуруҳ ижодкорлар шоирнинг укаси Маҳмуджон ака хонадонига йиғилдик.  Шавкат Раҳмон деган буюк шоирнинг таваллуд куни ҳар қандай дабдабаларсиз, қизил ва оташин нутқларсиз мўъжазгина даврада камтарона нишонланди. Шавкат Раҳмон шеърияти абадиятга дахлдор шеърият. Бу биз ўшликлар учун катта шараф ва маъсулиятдир. Барча шеърият муҳибларини улкан шеърият байрами билан табриклаймиз”.


 
Бўлим мақолалари
10.06.2021
05.06.2021
01.06.2021
24.05.2021
10.05.2021
25.01.2021 Ўзбек адибининг “Дербиш” асари Қирғизистонда йилнинг энг яхши китоби деб топилди!
БИШКЕК. 25 январ – Альянс-Пресс. 21 январ куни Қирғизистон Ёзувчилар миллий уюшмаси ва Чингиз Айтматов номидаги Иссиқ-Кўл форуми халқаро ташкилоти биргаликда ўтказган таҳлил ва танлови асосида ёзувчи Бегижон Аҳмедовнинг қирғиз тилига Марқабай Ааматов томонидан таржима қилинган “Дербиш” (“Сайёҳ”) асари “2020 йилнинг энг яхши китоби” деб топилгани расмий эълон қилинди ва тантанали равишда тасдиқ дипломи муаллиф ва таржимонга топширилди.
02.12.2020
27.11.2020
06.11.2020
13.12.2019