09.02.2026 14:25 Ўш 50

Ўшда буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди

ЎШ. 9 феврал – Альянс-Пресс. Буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди.



Ўш шаҳридаги Бобур номли Академик Давлат ўзбек музиқа ва драма театрида Алишер Навоининг таваллудига бағишланган катта тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги консули Зафарбек Ахмедов, Россия Федерациясидан келган меҳмонлар, Ўш шаҳри ва вилояти ветеранлари ташкилоти вакиллари, “Илҳом” ижодий клуби аъзолари, Амир Темур номли Ўзбек миллий маркази фаоллари, Ўш шаҳри ўрта мактабларининг ўқитувчилари ва ўқувчилари, ҳамда оммавий ахборот вакиллари қатнашдилар.

Йиғилганларга Бобур театри таркибидаги Қирғизистон Республикаси маданияти аълочиси Дилшод Азимов етакчилигидаги “ Мақом” ансамбли Алишер Навоийнинг гўзал ва турфа ғазалларига басталанган куй-қўшиқлардан тузилган концерт дастурини ҳавола қилди. Юртимизнинг забардаст ғазалнафис шоири Қосимжон Раҳмиев Алишер Навоийнинг ғазалига ёзган ажойиб муҳаммасини ўқиб берди.

Яккахон ижрочилардан Алишер Навоий қаламига мансуб бўлган ва унинг ғазалларига муҳаммас битган шоирларнинг асарлари бўйича битилган қўшиқлар ижро этилди. Ҳонандалардан Қирғизистон Халқ артисти Расулжон Ураимжонов, Баҳтиёрхон Ҳайитмаҳаммадова, Маъруфжон Абдуразоқов, Дилором Шокирова, Илҳом Аҳмад, Мўминжон Ҳамдамовнинг ижроларидаги қўшиқлари  томошабинларининг олқишларига сабаб бўлди.

Шунингдек “Мақом” ижросидаги қўшиқларга Оксана Лопарева бошчилигидаги рақс гуруҳининг нафис ҳиромлари ҳам ўшликларнинг диққатини жалб этди. Тадбир якунида Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги консули Зафарбек Ахмедов “Мақом” гуруҳи раҳбари Дилшод Азимовга ва Бобур театри администратори Барно Исақовага Ўзбекистон Консуллигининг Буюк шоир ва Давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги бўйича табрикномасини тантанали равишда топширди.  
 
 
Бўлим мақолалари
21.01.2026
17.01.2026
09.12.2025
14.11.2025
08.11.2025
19.09.2025
02.09.2025
04.08.2025
29.07.2025
21.06.2025 Ўш шаҳрида "Рақс санъати -2025" III Халқаро фестивали ўтмоқда
ЎШ. 21 июн – Альянс-Пресс. Қирғизистон Жанубий пойтахтида "Рақс санъати -2025" III Халқаро фестивали ниҳоясига етмоқда.