22.05.2023 19:59 "Альянс-Пресс" ахборот агентлиги директори Маҳмуджон Қозоқбоев Ўш 1605

Ошингиз ҳалол бўлса, кўлда беркиниб ейсизми?!

ЎШ. 22 май – Альянс – Пресс. Ўш вилояти ва Ўш шаҳрининг ўзбек миллий-маданий марказлари фаолларининг қўшма мажлисида кеча, 21-май куни Чўлпон ота шаҳрида Республика ўзбек миллий марказининг навбатдаги қурултойининг ўтказилиши бўйича эътирозли масалалар кўрилди.



21-май куни бўлиб ўтган Чўлпон ота шаҳрида Республика ўзбек миллий марказининг навбатдаги қурултойи Ўш вилояти ва Ўш шаҳри жамоатчилиги ўртасида қизғин муносабатларга сабаб бўлди.
Ушбу қурултой хақидаги маълумот - пост дастлаб Фейсбук тармоғидаги “Ўш ва ўшликлар” гуруҳида саҳифасида чиққан эди.  Пост остидаги танқидий изоҳлар кўпайиб кетиши оқибатида  у бугунги куннинг иккинчи ярмида Фейсбукдан олиб ташланди.

22 май куни Ўш шаҳрида ўтказилган мажлисда Ўш вилояти ўзбеклар маданий маркази раҳбари ўринбосари Акбар Алиев ва шу марказнинг Оқсақоллар кенгаши раиси Муҳаммаддамин Исмоилов, Ўш шаҳри ўзбек миллий-маданий маркази раҳбари Олмосбек Иминжонов, Бобур театри Бадиий раҳбари Равшанбек Турсунов ва бошқа фаоллар сўзга чиқдилар. Жумладан Ўш вилояти ва Ўш шаҳрининг ўзбек миллий-маданий марказларининг фаолларининг қўшма мажлисида Чўлпон ота шаҳрида Республика ўзбек миллий марказининг навбатдаги қурултойи бир неча зарурий талабларга риоя қилинмай ўтказилгани қайд  этилди:

- Қурултойга Қирғизистон Адлия вазирлиги рўйхатида қайд этилган Ўш вилояти ва Ўш шаҳрининг ўзбек миллий-маданий марказларининг вакиллари таклиф этилмаган. Шунингдек Қирғизистон ўзбекларининг маданий хаётида катта ўрин тутган Ўш шаҳридаги Бобур номидаги Давлат академик театри жамоасидан ҳам бирон - бир вакил таклиф этилмаган. Қурултойга таклиф этилганлар шахслар  қандай критерий – мезонлар билан саралаб олингани номаълум. Хусусан “Қурултойга республикада истиқомат қилаётган ўзбекларнинг 100 нафар делегацияси иштирок этди” деб айтилган тадбирга  Ўш вилояти ва Ўш шаҳридан фақат 4 ёки 5 киши таклиф этилиши ҳудудий пропорционал таркибга бутунлай зиддир. Ўш шаҳридан таклиф этилганлар сафида республикада ва ўзбек жамоатчилигига хизматлари синган арбоблардан Бўрибой Жўраев ва Арафатхон Олимжонова каби инсонларнинг йўқлиги Қурултой уюштирувчиларининг жиддий хатоларидан биридир.
 
- Қурултой мамлакатнинг пойтахтида эмас, умуман ўзбеклар гуж яшамаган шимолий ҳудудда ўтказилиши ҳам қатор танқидий саволларни яратган.
 
- Қурултой республикалардаги барча ўзбек  миллий марказларининг  қурултойлари ўтиб бўлгандан кейин чақирилиб, унда йиллик ҳисоботи эълон қилиниши керак эди.
 
- Қурултойнинг  делегат аъзолари марказ раҳбарини сайлаш учун овоз беришидан аввал унга алтернатив – муқобил номзод кўрсатилиши шарт эди.
 
- Чўлпон ота шаҳрида ўтказилган Республика ўзбек миллий марказининг навбатдаги қурултойида Қирғизистонда кўп йиллардан бери ўзбек тилида фаолиёт олиб бораётган бирон - бир оммавий ахборот воситалари ҳодимларининг иштироки таъминланмаган. Умуман олганда ҳам Қурултой ишини бирорта Қирғизистон ОАВ вакиллари ёрита олмаган. Ваҳоланки ўзбеклар мамлакатнинг сон жихатидан иккинчи аҳолиси бўлгани учун бунингдек катта аҳамиятга эга тадбирлар барча оммавий ахборот воситалари учун очиқ режимда ўтказилиши керак эди.

 
Ўш вилояти ва Ўш шаҳрининг ўзбек миллий-маданий марказлари фаолларининг қўшма мажлиси юқорида қайд этилган фактлар бўйича ўз эътирозларини ариза сифатида Қирғизистон Халқлари Ассамблеясига юборишни мақул кўрдилар.
 
Бўлим мақолалари
12.02.2025 Ўзбекистон Миллий Театри артистлари Ўшда
ЎШ. 12 феврал – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Миллий Театри Артистлари Ўшдаги Бобур театрига ташриф буюрдилар
12.02.2025 Ўзбекистон Миллий Театри артистлари Ўшда
ЎШ. 12 феврал – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Миллий Театри Артистлари Ўшдаги Бобур театрига ташриф буюрдилар
10.02.2025 Ўш шаҳрида икки буюк мутафаккир Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобур таваллуд кунларига бағишланган катта тадбир ўтказилди
ЎШ. 10 феврал – Альянс-Пресс. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида икки буюк мутафаккир Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобур таваллуд кунларига бағишланган катта тадбир ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Халқаро “Ватандошлар” фонди ва Қирғизистон Республикасининг Ўзбек миллий-маданий маркази ташаббуси билан амалга оширилди.
08.02.2025 НАВОИЙГА ЕТМОҚ БАХТИ
Буюк бобокалонимиз Амир Низомиддин Алишер Навоий ҳазратларининг бетимсол ижоди ул мўътабар зот ўзлари таърифлаганидек, дунё мамлакатларини забт этган чинакам умумбашарий ижодиётдир. Ґазрат бобомизнинг бой адабий мероси — юксак инсонпарварлик ғоялари, эзгулик ва дўстлик, бағрикенглик ва меҳр-мурувват сингари мангу мавзуларни тараннум қилиши билан оламшумул аҳамиятга молик. Девон ва достонлари вақт ҳамда макон танламайди, жуғрофий-чегаравий сарҳадларга бўйсунмайди.
28.01.2025 Диққат! “Ватандошлар” жамоат фонди ғазал мулки султони, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган ижодий ишлар танловини эълон қилади
ТОШКЕНТ. 28 январ – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси “Ватандошлар” жамоат фонди ғазал мулки султони, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган ижодий ишлар танловини эълон қилади.
16.01.2025
13.12.2024
04.12.2024
21.11.2024
19.11.2024 Ўшда “Мақом жозибаси” концерти бўлиб ўтди
ЎШ. 19 ноября – Альянс-Пресс. Бобур номли Академик ўзбек мусиқали драма театрида “ Мақом жозибаси” деб номланган ҳисобот концерт бўлиб ўтди.