20.02.2024 16:44 Ўш 2316

Ўзбекистоннинг “Ватандошлар” жамоат жамғармаси Ўшда адабий кеча ўтказди

ЎШ. 20 феврал – Альянс - Пресс. Қирғиз-Ўзбек Университетида Ўзбекистон Республикасининг “Ватандошлар” жамоат жамғармаси фаоллари билан ҳамкорликда “ Бобур – дўстлик куйчиси” деб номланган адабий кеча бўлиб ўтди.



“ Бобур – дўстлик куйчиси” мавзусидаги адабий кечада Ўзбекистон Республикасининг Ўш шаҳридаги Бош консули Зафар Аҳмедов,  Ўзбекистон Республикасининг “Ватандошлар” жамоат жамғармаси бошқарув раиси Одилжон Саттаров, “Шарқ Юлдузи” журналининг Бош муҳаррири Сирожиддин Рауф, “Жадид” газетаси Бош муҳаррир ўринбосари, шоир Ҳумоюн Акбар, Қирғизистон тарафидан Қирғиз-Ўзбек Университети ректори Абил Мамасидиков бошчилигидаги педагоглар жамоаси ва талабалар, ҳамда Қирғизистон ўзбек миллий-маданий марказининг Ўш шаҳри, Жалолобод ва Боткент вилоятлари вакиллари, мактаб ўқитувчилари иштирок этдилар.



Тадбирнинг расмий қисмида  Ўзбекистон Республикасининг Ўш шаҳридаги Бош консули Зафар Аҳмедов, Қирғиз-Ўзбек Университети ректори Абил Мамасидиков, Ўзбекистон Республикасининг “Ватандошлар” жамоат жамғармаси бошқарув раиси Одилжон Саттаров, “Шарқ Юлдузи” журналининг Бош муҳаррири Сирожиддин Рауф,  Қирғиз-Ўзбек Университетининг асосига тамал тошини қўйган унинг биринчи ректори, академик Муҳаммаджон Мамасаидов, “Жадид” газетаси Бош муҳаррир ўринбосари, шоир Ҳумоюн Акбар ва Халқаро Бобур жамғармасининг Қирғизистон бўлими раиси ўринбосари, Халқ маорифи аълочиси Илтифотхон Атахановалар сўзга чиқдилар.



Кечанинг бадиий қисмида ўшлик талантли ҳонандалар Кутман Султанов, Илҳом Аҳмад, Ойдин Абосова ва Ўзбекистон Миллий мақом маркази ҳонандалари Ф Аширалиев ва Э. Ахмедовлар ижросида концерт дастури тақдим этилди.

Тадбир якунида фаол ватандошларга Ўзбекистон “Ватандошлар” жамоат жамғармаси ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек мазкур жамғарма тарафидан Ўш шаҳри, Жалолобод ва Боткент вилоятларидаги ўзбек тилли мактаблари кутубхоналари учун, ҳамда Қирғиз-Ўзбек Университетига Тошкентда нашр этилган қимматбаҳо бадиий асарлар намуналари топширилди.



Шунингдек ушбу“ Бобур – дўстлик куйчиси” мавзусидаги адабий кечани ташкилотчиси Қирғизистон ўзбек миллий-маданий марказининг жанубий ҳудуди  бўлими бошлиғи Одилжон Атажонов томонидан  Ўзбекистон Республикасининг Ўш шаҳридаги Бош консули Зафар Аҳмедов ва Ўзбекистон Республикасининг “Ватандошлар” жамоат жамғармаси бошқарув раиси Одилжон Саттаровларга қирғиз халқ анънасига биноан оқ қалпоқ ва чакмонлар кийдирилди.


 
Бўлим мақолалари
24.06.2026
23.06.2026
17.06.2026
13.06.2026 Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.