26.07.2024 11:09 Ўш 859
ЎШ. 26 июл – Альянс-Пресс. Ўш шаҳар кенгаши депутатлари Дилмурод ва Дилафруз Раҳмоновлар лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаб, маҳаллий бюджетдан 2 миллион сом маблағ ажратишган. Тендерда "Кушчу" МЧЖ ғолиб бўлди.
Ўринбой Раҳмонов кўчаси Ўш шаҳрининг Қизилқишлоқ қишлоқ ҳудудида жойлашган. Кўчанинг фаоллари Ўринбой Раҳмонов кўчасини асфалтлаш ташаббуси билан Ўш шаҳар кенгаши депутатлари Дилмурод ва Дилафруз Раҳмоновларга маҳаллий бюджетдан маблаг ажратишни сўраб мурожаат қилишган. Ўш шаҳар кенгаши депутатлари Дилмурод ва Дилафруз Раҳмоновлар лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаб, маҳаллий бюджетдан 2 миллион сом маблағ ажратишган. Тендерда "Кушчу" МЧЖ ғолиб бўлди.
2024 йил июл ойида “Кушчу” МЧЖ Ўринбой Рахмонов кўчасининг 1,1 километр узунликдаги йўлини асфальтлади. Ў. Раҳмонов кўчасини асфалтлаш учун. Ўш шаҳар маҳаллий бюджетидан 2 млн. сом ажратилди, кўча аҳолисининг ҳиссаси 5 млн. сомни ташкил етди. Шунингдек, 2024 йил июл ойида Қизилқишлоқ қишлоғидаги Бўстон кўчасига асфалт ётқизилиб, бюджетдан 2 млн. сом маблағ ажратилди.
Бундан ташқари, 2024 йилда Шамшод кўчасини асфалтлагани 2,5 млн. сом, Мирзакантов кўчасига 1,2 млн. сўм, Ў. Рахмонов кўчасига 0,5 млн. сом, Каттатерак 3,2 млн. сом, Қурмонжон Додҳо ва Худойбердиев кўчалари чорраҳасига светофор ўрнатиш учун 1,2 млн. сом ажратилади. Қизилқишлоқ поликлиникаси иморатини таъмирлашга 0,8 млн.сом, Бўстон болалар боғчасини таъмирлаш учун 0,8 млн. сом, Ойбек мактабига 300 минг сом маблағ ажратилди.
Шунингдек, депутатлар Раҳмоновлар Ўш-Керметоо, Бўстон-Ишкавон йўлларини асфальтлаш ва Б. Осмонов ҳалқа автомобиль йўлини кенгайтириш, ҳамда кўча бўйлаб пиёдалар йўлагини қуриш учун маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш ва ёз мавсумида аҳолини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш бўйича таклифлар беришди. Шаиттепа мавзеидан жами учта йўл қуришни таклиф этишди.
Қишлоқ аҳли Ўш шаҳар Қизилқишоқ қишлоқ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ва ижтимоий инфратузилмасини яхшилашга катта ҳисса қўшган депутатлар Дилмурод ва Дилафруз Раҳмоновларга миннатдорчилик билдиришди.
Маълумот учун: Уринбой Рахмонов (1910-1980) - Қизилқишлоқ қишлоқ Кенгаши раиси, Бобур номидаги Ўш ўзбек драма театри асосчиси, бадиий раҳбари ва бош режиссёри, Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, шоир ва ёзувчи, Қирғизистон маданияти ва санъати сохасини ривожланишга катта ҳисса қўшган. У Ўш вилояти, Ўш шаҳар ва Қорасув тумани кенгашлари депутати, Ўш вилоят партия қўмитаси бюроси ва Қорасув тумани партия қўмитаси бюроси аъзоси этиб сайланган, бир қанча давлат мукофотлари билан тақдирланган.
Уринбой Рахмонов 1949-1954 йилларда Қизилқишлоқ қишлоқ Кенгаши раиси, 1954-1965 йилларда Қизилқишлоқ қишлоғида почта бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.
1953 йилда унинг таклифига асосан учта қишлоқ кенгаши - Қизилқишлоқ, Шўро ва Ишкавон ягона Қизилқишлоқ қишлоқ Кенгашига бирлаштирилиб, у раҳбарлик қилди ва унинг раҳбарлигида Янгитурмуш, Суратош, Бешкапа, Коммунист, Керматоғ, Қизилбайроқ, Ишкавон, Дўстлик, Каттатерак қишлоқларида янги ерлар ўзлаштирилди. Ҳозир у ерда ўн минглаб одамлар яшайди. 2024 йилда Қизилқишлоқ ҳудуди Ўш шаҳри таркибига қўшиб олинди.
Бўлим мақолалари
15.08.2024 |
|
10.08.2024 |
|
14.03.2024 |
|
16.01.2023 |
|
12.08.2022 |
|
21.04.2022 |
|
22.02.2022 |
|
28.11.2020 |
|
20.08.2020 |
|
12.08.2020 |
|