10.04.2025 16:15 639

Ўзбекистонда юқори саноатлашган боғ ва токзорлар ташкил этилиши мева экспортига кенг йўл очмоқда

НАМАНГАН. 10 апрел – Альянс-Пресс. Наманган вилоятининг Поп туманида ҳам аграр тизимни тубдан янгилаш, соҳада янги инновацияларни жорий этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.



Ўзбекистон Республикасининг PF-151 –сонли “Республикада агросаноат соҳасидаги янги бозор механизмларини ташкил этиш ҳамда саноатлашган боғ ва токзорларнибарпо қилишнинг қўшимча чора-тадбирларитўғрисидагиФармони ижросини таъминлаш мақсадида катта хажмдаги ишлар старт олган эди.

Айни кунларда Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (АРА ) бутун Ўзбекистон ҳудудида жаддал суратларда олиб борилаётгани каби, Наманган вилоятида ҳам тоғ олди ва қир адирлик, иқтисодий самарасиз ҳамда эскирган боғ ва токзорлар ўрнида янгидан саноатлашган интенцив мевали боғ ва токзорлар барпо этиш бўйича самарадор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

10 апрел куни Поп туманида Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ўз фаолияти бўйича ҳисобот ўрнида ўтказилган медиа турда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларига маълумот берган АРА директори Нурали Абдуллаев :  “Давлат раҳбари ташаббуси билан бошланган ишлар ҳозирдан бўй кўрсатмоқда. Айни пайтга қадар бизлар 14 минг гектар саноатлашган интенсив мевали боғ ва токзор яратдик. Жорий 2025 йил охирида эса мавжуд боғ ва токзорлар яна 29 минг гектарга кўпаяди”,- деди.

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги директори Нурали Абдуллаевнинг сўзлари ва режалари реал асосга эга эканини  агентликда фаолият кўрсатаётган 10 нафар хорижий экспертнинг бири - туркиялик тажрибали агроном Қодир Гўчар амалга оширилаётган ишларни Туркия мисолида таққослаб берди.

«Мисол учун Туркияда боғ яратиш ишлари рақамларда 1000-2000 минг гектарни ташкил этади. Юртингизда бу кўрсаткич 10 минглаб гектарни ташкил этяпти. Бу дунё бўйича юқори натижа. Ўзбекистон ўрик  экспорти бўйича жаҳонда биринчи ўринда. Тез орада қолган мевалар экспорти бўйича ҳам пешқадам бўлади», - дейди Қодир Гўчар.

Давлат раҳбари ташаббуси билан бошланган ишлар ҳозирдан бўй кўрсатмоқда. 14 минг гектар саноатлашган интенсив мевали боғ ва токзор яратдик. 2025 йил охирида бу рақамга 29 минг гектар қўшилади», - Агросаноатни ривожлантириш агентлиги директори Нурали Абдуллаев маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари саволларига жавоб берди.

«Мисол учун Туркияда боғ яратиш ишлари рақамларда 1000-2000 минг гектарни ташкил этади. Юртингизда бу кўрсаткич 10 минглаб гектарни ташкил этяпти. Бу дунё бўйича юқори натижа. Ўзбекистон ўрин экспорти бўйича жаҳонда биринчи ўринда. Тез орада қолган мевалар экспорти бўйича ҳам пешқадам бўлади», - дейди агентликда фаолият кўрсатаётган 10 нафар хорижий экспертнинг бири - туркиялик тажрибали агроном Қодир Гўчар.

Шунингдек маълумотларга кўра , 2025 йилги режалар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Наманган тоғ олди ҳудудларида 202 та субъект томонидан 3,4 минг гектарда саноатлашган боғ ва токзорлар ташкил этилади.
 
Бўлим мақолалари
15.08.2024
10.08.2024
26.07.2024 Депутатларининг Қизилқишлоқдаги хайрли ишлари
ЎШ. 26 июл – Альянс-Пресс. Ўш шаҳар кенгаши депутатлари Дилмурод ва Дилафруз Раҳмоновлар лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаб, маҳаллий бюджетдан 2 миллион сом маблағ ажратишган. Тендерда "Кушчу" МЧЖ ғолиб бўлди.
14.03.2024
16.01.2023
12.08.2022
21.04.2022
22.02.2022
28.11.2020
20.08.2020