05.04.2025 10:08 1032

Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг Тошкентдаги кўргазмаси бошқа кунга қолдирилди

ТОШКЕНТ. 5 апрел – Альянс-Пресс. Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг Тошкентдаги кўргазмаси бошқа кунга қолдирилди



Илгари хабар қилганимиздай, 4 апрел кунига режалаштирилган Тошкент шаҳрининг “Карвонсарой” экспозиция залларида Ўзбекистон ва собиқ СССР рассомлар уюшмаси аъзоси, Бобур мукофоти совриндори Хасанжон Саидовнинг шахсий кўргазмаси қолдирилди.

Рассомнинг асарлари Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасининг Дўстлик постида ўзбек божхоначилари томонидан бир ҳафта илгари, ташкилий ишлардаги камчиликлар туфайли ўтказилмай қолганлиги боис, Тошкентдаги кўргазма залига унинг расмлари вақтида илинмаган.

“Карвонсарой” экспозиция залларидаги талаблари бўйича рассомларнинг асарлари белгиланган пайтдан 10 кун аввал илинган бўлиши шарт. Шунинг Ўзбекистон кўргазма залларига эҳтиёж катта бўлганлиги туфайли аввалдан навбатда турган бошқа рассомларнинг ишлари намойишга қўйилиб кетган.

Бироқ мазкур масалага Ўзбекистон Республикасининг Ўш шаҳридаги консуллигининг аралашуви билан ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг кўргазмаси Тошкент шаҳрида намойишга қўйилиши таъминланди.

"Альянс-Пресс" мавжуд вазиятни ўз назоратига олиб, тасвирий санъат шайдоларига рассом Хасанжон Саидовнинг кўргазмаси қачон намойиш этилиши аввалдан эълон қилади.
 
 
Бўлим мақолалари
09.02.2026 Ўшда буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди
ЎШ. 9 феврал – Альянс-Пресс. Буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди.
21.01.2026
17.01.2026
09.12.2025
14.11.2025
08.11.2025
19.09.2025
02.09.2025
04.08.2025
29.07.2025