11.04.2025 17:31 Ўш 1485

Ўшда Ўзбекистоннинг “Ватандош” жамғармаси “Наврўз” байрамига аталган катта тадбир ўтказди

ЎШ.11 апрел – Альянс-Пресс. Қирғизистоннинг жанубий пойтахтида Ўзбекистоннинг “Ватандош” жамғармаси томонидан “Наврўз” байрамига аталган катта шодиёна ўтказилди



Бобур номли Академик ўзбек драма ва мусиқа театри биносида ўтказилган умум Шарқ баҳор байрами “ Наврўз”га аталган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Бош консули Зафарбек Ахмедов, Ўзбекистон “Ватандош” жамғармаси раиси ўринбосари Акмалжон Шофайзиев,  Ўш вилояти ва  Ўш шаҳри вакиллари, ҳамда Ўш шаҳар Кенгаши депутатлари, ўқитувчилар, икки қардош маданият ҳодимлари, Қирғизистон ва Ўзбекистон оммавий ахборот вакиллари, меҳнат ветеранлари, жамотчилик арбоблари қатнашдилар.

Шунингдек, Наврўз  тантанасида Ўзбекистон қирғизлари маданий маркази раиси Рахматулла Жабборов шахсан қатнашди.
Расмий чиқишлардан кейин Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг таниқли артистлари иштирокида концерт дастури намойиш этилди. “Наврўз” айёмининг  кечки базми Ўш шаҳрининг “ Грант-Касиет” ресторанида давом этди.

 Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳонандалари ҳолис хизмат кўрсатган базмда эл-юрт ардоғида бўлган ўшлик қирғиз ва ўзбек фаоллари икки қардош мамлакатнинг дўстлиги бардавомлиги бўйича илиқ тилакларини айтдилар. Шунингдек сўзга чиққан  Қирғизистон Республикаси ўзбек миллий-маданий марказини раҳбарларидан бири бўлган, сиёсий ва жамоат арбоби Баҳтиёр Фаттахов ва халқаро оммавий ахборот вакиллари дарғаларидан Ўктамбек Каримов (Сарвар Усмон) каби  инсонлар ушбу издиҳомга ўзгача кўрк бағишлаганини эътироф этдилар.

Мазкур тадбирда Бобур номли  Академик ўзбек драма ва мусиқа театри, Қирғизистон ўзбеклари миллий-маданий марказининг жанубий бўлими, ҳамда Амир Темур номли ўзбеклар жамияти фаоллари мезбонлик қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, шунингдек нуфузли тадбир куни кеча, 9 апрелда республикамизнинг Жалолобод вилоятида ўтказилган эди. Эртага, 12 апрелда эса “Ватандош”ларнинг “ Наврўз” байрамига аталган тадбири Боткент вилоятида давом этади.
 
 
Бўлим мақолалари
09.02.2026 Ўшда буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди
ЎШ. 9 феврал – Альянс-Пресс. Буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди.
21.01.2026
17.01.2026
09.12.2025
14.11.2025
08.11.2025
19.09.2025
02.09.2025
04.08.2025
29.07.2025