13.04.2017 16:10 Бишкек 3303

Тайинлов

13 апрелда ҚР Маданият, ахборот ва туризм бўйича вазири Тугелбой Казаковнинг буйруғига биноан “Ўш садоси” газетасига бош муҳаррир тайинланди

13 апрелда ҚР Маданият, ахборот ва туризм бўйича вазири Тугелбой Казаковнинг буйруғига биноан Соҳиба Шокирова  “Ўш садоси” газетасига бош муҳаррир этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз икки ой муқаддам “Ўш садоси” газетасининг собиқ Бош муҳаррири Акромжон Бобоев саломатчилигига боғлиқ ўз аризаси билан вазифасидан озод бўлган эди.
Маълумот учун:
Соҳиба Шокирова 1997-2004 йиллари  Ўш давлат университетида таҳсил олиш билан бирга Ўш шаҳридаги 29чи мактабда ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлиб ишлаган . 2004-2011 йилларда Ўш давлат университетида филолог – лектор. 2004-2007 йиллари Ўш  ва Тошкент шахарларида аспирантурада сабоқ олган. 2004 йилдан “Бегойим” ўқув марказининг директори. 2008 йилдан 2017 йилнинг  10 мартига қадар “Альянс-Пресс” ахборот агентлигининг Бош муҳаррири лавозимида фаолият кўрсатган. 2015-2017 йилларда Қирғизистон Республикаси  Президенти қошидаги Давлат бошкаруви Академияси (АГУП КР)  магистратурасида таҳсил олган.
 
Бўлим мақолалари
09.02.2026 Ўшда буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди
ЎШ. 9 феврал – Альянс-Пресс. Буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди.
21.01.2026
17.01.2026
09.12.2025
14.11.2025
08.11.2025
19.09.2025
02.09.2025
04.08.2025
29.07.2025