02.06.2017 11:56 Ўш 2342

Ўш шаҳрида Қирғиз- Европа университети очилади

Бундай университет Қирғизистон бўйича ягона бўлиб, хатто Марказий Осиё Америка университети билан рақобатлаша олади


Жанибий пойтахтдаги Ўш ДУнинг қошида Хитой халқ республикаси молияси билан Конфуций институти фаолият кўрсатиб келмоқда. Унинг учун иккита қўшимча бино ҳам қурилган. 31 май куни иш сафари билан Ўш шаҳрига ташриф буюрган ҚР маориф ва фан вазираси Кулмира Кудайбердиева «Альянс-Пресс» агентлигига берган маълумоти бўйича Ўш Давлат университети  халқаро алоқаларни боғлаш борасида олийгоҳлар орасида пешқадамлик қилмоқда. Шунингдек вазиранинг сўзларича университет раҳбарияти Туркия билан ҳам яхши ҳамкорлик қилаётир. Яқин орада бу ерда Қирғиз-Европа университети очилиши режалаштирилмоқда. Бундай университет Қирғизистон бўйича ягона бўлиб, хатто Марказий Осиё Америка университети билан рақобатлаша олади.
 
Бўлим мақолалари
29.03.2021
02.11.2020
09.09.2020
14.08.2020
12.12.2019
29.10.2019
04.10.2019
01.10.2019
07.09.2019
20.07.2019