04.06.2017 15:26 Бишкек 2106

Қирғизистон ўқитувчиларининг ўз касаба ташкилоти пайдо бўлиши мумкин

Шу кунларда Хукумат бошлиғи Сооронбай Жээнбеков юртимизнинг турли регионларидан келган ўқитувчилар оила аъзолари билан дам олиб кетишлари учун «Асыл» номли Иссиқкўл бўйидаги пансионатни ўтказиб берди


Бугун республикамизда 76 минг атрофида ўқитувчилар бор. Уларнинг ҳаммаси профсоюз взносларини касаба ташкилоти Федерациясига тўлайдилар. Шу кунларда Хукумат бошлиғи Сооронбай Жээнбеков юртимизнинг турли регионларидан келган ўқитувчиларга, ўз оила аъзолари билан дам олиб кетишлари учун «Асыл» номли Иссиқкўл бўйидаги пансионатни ўтказиб берди. Бироқ бу дам олишнинг чиқимларини ким тўлайди деган савол ўз-ўзидан пайдо бўлди. Бу чиқимларни профсоюз взнослари эвазига ёпиш мумкин эди. Лекин взнослар Федерация ҳисобига ўтиб кетгандан кейин уларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
 Маориф ва фан вазирлиги «Альянс-Пресс» агентлигига маълум қилишича, ўқитувчилар орасида касаба ташкилоти Федерациясидан чиқиб, ўзларининг алоҳида профсоюзини ташкил этиш бўйича масала муҳокама қилинмоқда. Ҳозирги пайтда профсоюз взнослари ойлик маошидан 2% ташкил этмоқда. Агар ўқитувчиларнинг ўртача ойлик маоши ўртача ҳисобда 10 минг сом бўлганда, педагоглардан бир ойда 82,4 миллион сом атрофида маблағ йиғилар экан. Лекин бу йиғилган маблағлардан ўқитувчилар учун нима наф кўрганлиги бира-тўла аниқ эмас.
 
Бўлим мақолалари
29.03.2021
02.11.2020
09.09.2020
14.08.2020
12.12.2019
29.10.2019
04.10.2019
01.10.2019
07.09.2019
20.07.2019