07.06.2017 20:36 Ўш 4024

Бобур театрида Ўзбекистон саҳна усталари

Интиқлик ила кутилган учрашув онлари самимий дўстона илиқ ваъзиятда ўтди


7 июн куни Ўш Давлат академик ўзбек мусиқа-драма театрида Ўзбекистон саҳна усталари билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда ҚР хукуматининг Ўш вилоятидаги кенг ваколатли вакилининг Биринчи ўринбосари Байиш Юсупов,  Ўш шахар мэри Айтмамат Кадирбаев, Ўш шахар кенгаши раиси Жапарбек Ормонов, Ўш шахар кенгаши раис ўринбосари  Суҳбатилло Мирзаев, Бобур номли театр директори, ҚР хизмат кўрсатган маданият арбоби Набижон Мамажонов, Муқимий номли  Ўзбекистон Давлат мусиқали театрининг Халқ артисти Мирзажон Азизов етакчилигидаги ижодий жамоа ва Қирғизистоннинг жанубий пойтахти аҳолиси қатнашдилар.

Ўшликлар  интиқиб кутган бу учрашув самимий, дўстона илиқ ваъзиятда ўтди. Барча нутқ ирод этганлар икки қардош халқларнинг дўстлиги узоқ минг йилликлар мобайнида шаклланиб улгурганлиги борасида сўзладилар. Сўз навбатидан сўнг ўзбекистонлик саҳна усталари концерт бердилар. Концерт якунида эса Муқимий номли  Ўзбекистон Давлат мусиқали театри ўз репертуаридаги   “Жайдари келин” номли суперкомедиясини ўшликларга тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз,  Муқимий номли  Ўзбекистон Давлат мусиқали театри гастроллари 12 июнга қадар давом этади. Бу қисқача давр орасида ўзбек саҳна усталари Ўш вилоятининг Новқат, Аравон, Ўзганд туманларида ва Жалолобод шаҳрида “Жайдари келин” номли суперкомедиясини номойиш этадилар.


 
Бўлим мақолалари
09.02.2026 Ўшда буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди
ЎШ. 9 феврал – Альянс-Пресс. Буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди.
21.01.2026
17.01.2026
09.12.2025
14.11.2025
08.11.2025
19.09.2025
02.09.2025
04.08.2025
29.07.2025