31.07.2017 23:06 Ўш 3197

Ўш музейи директори курсиси бўш қолди. Коррупция енгилмасми?

28 июл куни ҚР Маданият,ахборот ва туризм вазири Тугелбай Казаков ўз буйруғи билан эстрада ҳонандаси ва Ўш миллий драма театри актрисаси Самара Каримовани Ўш шаҳридаги “Сулайман-Тоо” Миллий археология музей комплекси директори этиб тайинлаган эди


 Бироқ эртаси куниёқ Самара Каримованинг ўзи ушбу тайинлов хақида ижтимоий сайтларда  ёзилган изоҳларни ўқигач, музей директорлиги вазифасидан воз кечган.
“Кўпчилик мени бундай ловозим учун ҳали ёшлик қилади деганликлари учун, бу жойни эгаллашни лозим топмадим.  Бизнинг жамиятимиз ёш бошқарувчиларни келишига тайёр эмас кўринади ...”, - деди афсаласи пир бўлган ҳонанда.
31 июл куни «Альянс-пресс» агентлиги мухбири «Сулайман-Тоо» музей комплексига бориб, Самара Каримова лавозимдан бош тортгандан сўнг директорликка ким тайинлангани билан қизиқди.  Музей ҳодимлари директор шоҳ курсиси бўш турганини эътироф этганлар. Бу ўринга музей жамоатидан бирон-бир киши даъво қилмагани ва бундан зиёд ҳам қилмаслиги айтишган. Музей жамоаси хатто Каримовани директор бўлишини истаганлар ҳам. Ваҳоланки, уларнинг тушунчаларида ёшлар камроқ ҳолларда коррупцияга аралашган бўладилар.
Эслатиб ўтамиз, ушбу меҳнат жамоасининг  кўпчилиги  фикрига кўра, коррупция ботқоғига ботган  музейнинг собиқ директори Абдираим Тургунбаевга қарши чиқишган. Ушбу инцидентдан сўнг Маданият вазирлиги уни директорликдан четлатган. Самара Каримова  яна Маданият,ахборот ва туризм вазирлигининг Жанубий маданий маркази бошлиғи  Асан Мансуровнинг рафиқаси бўлиб, у Ўш шаҳридаги «Қирғизистон» кинотеатрининг узоқ муддатга ижарага олган тадбиркор сифатида танилган. Ушбу кинотеатр биноси илгари жуда аянчли кўринишда бўлган. Самара уни ижарага олгунга қадар бу жойда маданий тадбирлар ўрнига, бир тоифа одамлар хўроз уриштиришган.
 
Бўлим мақолалари
09.12.2025
14.11.2025
08.11.2025
19.09.2025
02.09.2025
04.08.2025
29.07.2025
21.06.2025 Ўш шаҳрида "Рақс санъати -2025" III Халқаро фестивали ўтмоқда
ЎШ. 21 июн – Альянс-Пресс. Қирғизистон Жанубий пойтахтида "Рақс санъати -2025" III Халқаро фестивали ниҳоясига етмоқда.
09.06.2025 Тошкентда Хасанжон Саидовнинг шахсий кўргазмаси очилди
ТОШКЕНТ. 9 июн – Альянс-Пресс. 9 июн куни соат 16:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройининг катта кўргазмалар залида рассом Хасан Саидовнинг шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
07.06.2025