11.08.2015 17:53 3621

Янги формани танланг

Август ойининг якунида Қирғизистон билим ва фан Вазирлиги мамлакатимизнинг барча мактабларида ота-оналар мажлисини ўтказишни режалаштирган. Унда мактаб формасининг янги андозалари ота-оналар хукмига ҳавола қилинади. Бош вазир Темир Сариев имзолаши керак бўлган  фармоиш лойиҳасига кўра, яқин кунларда мактабларнинг ўзларига мактаб формасининг қайси рангда бўлиши ва баъзи ўзгаришларни қабул қилиш эркинлиги берилади. Улар ўқувчи формаларининг тўрт хил кўринишидан бирини танлай оладилар. Бундай қарорга келишда албатта ота-оналарнинг фикрлари инобатга олиниши шарт.

Мактаб формалари олдиндан бор стандартлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у ўқувчилар орасидаги ижтимоий тенгсизлик кўринишларини бартараф этиб, уларни билим олиш сифатини оширишга харакат қилишларига ундамоғлиги керак бўлади.

Шунингдек янги формалар ўқувчиларни ўсмирлар орасидаги турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Бўлим мақолалари
02.11.2024
25.10.2024
14.10.2024 Ҳорижий этник ўзбек-ватандошларнинг фарзандлари Ўзбекистон олийгоҳларига илм олишига имкон берилди
ТОШКЕНТ. 14 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Президенти фармони билан илк бор ҳориждаги ватандошлар фарзандлари Ўзбекистон олийгоҳларида таълим олишлари учун 30 та грант ажратди.
05.10.2024
03.09.2024 Россия ҳукумати маҳаллий депутатларнинг илтимосига биноан рус тилини ривожлантириш доирасида Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги мактабларига ўқув дарсликлар берди
ЎШ. 3 сентябр – Альянс-Пресс. Қирғизистон Жогорку Кенеш депутатининг маслаҳатчиси Дилмурод Раҳмонов ва Ўш шаҳар Кенгаши депутати Дилафруз Раҳмоноваларнинг ташаббуси билан Ўш шаҳрининг Қизилқишлоқ қишлоқ ҳудудида жойлашган мактабларга рус тилидаги ўқув дарсликларини ва услубий қўлланмаларни олиш учун Россотрудничествога талабномалар юборилди.
02.09.2024
21.08.2024
09.08.2024
07.08.2024
30.05.2024