10.11.2017 15:59 Бишкек 2798

Ўшлик актёрлар ўз санъатини Лондонда намойиш қилади

Бугун, 10 ноябрнинг эрта тонгида Бобур номли Ўш давлат, академик, мусиқа-драма театри ижодий коллективининг бир қисми Бишкекнинг “Манас” халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилдилар

Шу куннинг ўзида улар Туркия тайёрагоҳидан Истамбул-Лондон халқаро йўналиши бўйича қатнаётган самолетдан жой олдилар. Буюкбританиянинг пойтахтида бизнинг артистлар буюк драматург Шекспирнинг машҳур асарларидан «Ричард III» спектаклининг замонавий интерпретациясини инглиз томошабинларнинг эътиборига ҳавола қиладилар .
Эслатиб ўтамиз, ушбу спектакл халқаро лойиҳа асосида ташкил этилган.  Лойиҳа  кураторлари таниқли драматург Султон Раев (Қирғизистон) ва Жозев Сандерсдир (БуюкБритания). Мазкур спектаклни буюкбританиялик талантли режиссер Йўлдош Жўрабоев саҳнага қўйди (унинг асли келиб чиқиши республикамизнинг Ўш вилоятининг Учқўрғон туманидан эди). Спекталдаги бош ролни Қирғизистон Республикасининг хизмат кўрсатган артисти Алимқул Исаков юксак маҳорат билан ўйнади. Қолган барча рўлларда инглиз саҳна усталарининг маҳсус кўригидан ўтган Бобур номли театрнинг ижодий коллективи артистлари ижро этдилар. Асар инглиз,рус, қирғиз ва ўзбек тилларида ижро этилади. 
 
Бўлим мақолалари
09.02.2026 Ўшда буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди
ЎШ. 9 феврал – Альянс-Пресс. Буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди.
21.01.2026
17.01.2026
09.12.2025
14.11.2025
08.11.2025
19.09.2025
02.09.2025
04.08.2025
29.07.2025