14.11.2017 18:50 Ўш 2917

Жанубий пойтахтда “Қирғизистон - Ўзбекистон” деб номланган халқаро кўргазма очилди

Бугун, 14 ноябр куни Т. Садиков номли Ўш вилоят тасвирий санъат музейида “Қирғизистон - Ўзбекистон” деб номланган халқаро кўргазма очилди


Унда ҚР Ҳукуматининг Ўш вилояти бўйича Ваколатли вакили ўринбосари Аҳмаджон Маҳаммадов, Ўш шахар мэрияси вакиллари, ҚРнинг маданият арбоблари – рассомлар, санъатшунослар, олийгоҳ ва мактаблар ўқитувчилари, ҳамда Г.Айтиев номидаги Ўш шахар болалар бадиий мактаби тарбияланувчилари қатнашдилар.

 С.Чуйков номидаги рассомлар билим юрти битирувчилари Мамарайимов Кубаничбек, Маткаримов Шавкатбек, Матисаков Шаробидин, Мирзаев Арстанбек ушбу кўргазманинг муаллифларидир. Кўп йиллик танаффусдан кейинги уларнинг ижодий учрашуви натижаси , Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг қадимий шахарлари: Ўш, Буҳоро, Самарқанд, Тошкент манзаралари акс этган полотнолар билан бойиди. Кўргазмада тасвирий санъат иштиёқмандлари кўпчилик рассомларнинг севимли сюжетлари бўлмиш, ўрта асрларда юксалган Марказий Осиё меъморчилик дурдоналарининг, ёрқин шарқона колорит, шахарларнинг нозик график профиллари акс этган асарларидан баҳраманд бўлдилар. 


Кўргазмага ташриф буюрган кишилар ўз қувончларини яшира олмадилар. Улар ҳам гўзаллик оламига ошино бўлдилар ҳам икки давлат орасида  сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалар барча жабҳаларда қайта тикланаётганидан мамнун бўлдилар.
 
Бўлим мақолалари
09.02.2026 Ўшда буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди
ЎШ. 9 феврал – Альянс-Пресс. Буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди.
21.01.2026
17.01.2026
09.12.2025
14.11.2025
08.11.2025
19.09.2025
02.09.2025
04.08.2025
29.07.2025