16.11.2017 14:38 Бишкек 1352

Янги йилда пойтахтда уч мактаб қурилади

2018 йили Бишкекда 3 янги мактаб қурилади. Бу хақда Альянс-пресс агентлигига Бишкекнинг вице-мэри Айгул Рисқулова хабар қилди

Унинг сўзлари бўйича пойтахтда 4 мактаб, улардан иккиси янги аҳоли массиви Калис-Орда ва Жал микрорайонларида қурилиши режалаштирилган.  Жал микрорайонидаги мактаб битказилиб, эксплуатацияга топширилган. Жорий йил якунига қадар №25 мактаб ва янги Ак-Орда аҳоли массивидаги мактабнинг қурилиш ишлари ниҳоясига етказилади.
2018 йилда Араб жамғармаси орқали 3 мактаб Бишкекнинг янги Арча Бешик аҳоли массивида, ҳамда № 61 мактабда ва  №5 гимназия ҳудудларида қўшимча қўрилишлар барпо этилади. Шуни эътироф этиш керакки, мактабларни қурилишига катта ҳисса қўшган Араб жамғармаси бу билим даргоҳларининг ўқув дастурларига киришмайди. Бу мактаблар ҳам давлат дастурлари бўйича фаолият кўрсатадилар.
 
Бўлим мақолалари
29.03.2021
02.11.2020
09.09.2020
14.08.2020
12.12.2019
29.10.2019
04.10.2019
01.10.2019
07.09.2019
20.07.2019