27.11.2017 13:43 3417
Ушбу воқеа важидан Ўш вилояти Давлат маъмурияти “Ўш садоси” газетаси редакциясига янги мебел ҳариди учун 40 минг сом ажратиб берди

Бу пулларга редакция ўз ҳодимлари учун стуллар сотиб олди. Шунингдек “Ўш садоси”нинг ўз харажати ҳисобига яна 60 минг сомлик столлар ҳарид қилинди. “Ўш садоси” газетаси Бош муҳаррири Соҳибахон Шокированинг сўзлари бўйича, энди редакциядаги шкаф-жавонларни ҳам янгилаш керак. Бундаги мебеллар ўтган асрнинг 70 йилларидан бери янгиланмаган экан.
Газета тарихи бўйича: у даставвал 1932 йили 12 апрел куни «Коммунист» номи билан ёруғ кўрган. Жанубда Ўш вилояти тузилган пайтдан бошлаб, у «Пахта учун» деб номланиб келган. 1940 йилнинг август ойи охирларида газетанинг номи «Ленин йўли» деб чиқа бошлаган. 1957 йилда эса у республика масштабида «Қирғизистон Хақиқати» номи билан Фрунзеда чоп этила бошлаган. 1960 йилдан эса газета қайтадан Ўш шаҳрига кўчирилиб, «Ленин йўли» номи билан юритилиб келган. Ўша йиллари «Ленин йўли» рўзномаси 50 минг нусхада чоп этилиб турган. У мамлакатнинг шонли йўлини ёритишда, жанубий ҳудуднинг салномасини яратишда ўзининг зўр ҳиссасини қўшиб келган.
1992 йилнинг октябр ойидан бошлаб газета ҳозирги «Ўш садоси» номи билан юритиладиган бўлди.
Бўлим мақолалари