01.12.2017 13:17 Ўш 2731

Ўш шаҳрида “Манас” айтиш бўйича уч суткалик марофонга киришдилар

1 декабрда Ўш шаҳрининг “Олимбек Додҳоҳ” этнографик комплексида қирғиз халқ достони “Манас” айтувчиларининг танлови очилишига бағишланган тантана бўлиб ўтди

Бу тадбир манасчи Ўрўзбек ўғли Сағимбойнинг  таваллудининг 150 йиллигига бағишланди. Бугундан бошлаб, шу ерда жойлашган 3 қаватли кўтарма бўз уйда Қирғизистоннинг барча ҳудудларидан келган манасчилар ушбу достондан парчаларни айтабошладилар. Ушбу тадбирнинг уюштирувчилардан бири, Ўш шахар мэриясининг вакили Қурманбай Ташибаевнинг сўзлари бўйича, улар 3 кеча-ю, 3 кундуз “Манас” айтиб чиқадилар.
Тадбир очилишида Жанубий пойтахтнинг кенг жамоатчилиги, ҳамда Бобур номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқа – драма театрининг ижодий коллективи қатнашдилар.
 
Бўлим мақолалари
09.02.2026 Ўшда буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди
ЎШ. 9 феврал – Альянс-Пресс. Буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди.
21.01.2026
17.01.2026
09.12.2025
14.11.2025
08.11.2025
19.09.2025
02.09.2025
04.08.2025
29.07.2025