12.01.2018 22:15 Ўш 978

Ўзбекистон олийгоҳлари миллатдошларга қучоқ очмоқдами?

ОАВларда тарқаган маълумотларга кўра, Афғонистон шимолидан 100 талаба Ўзбекистоннинг Термиз Давлат университетида тахсил олиш учун жўнаб кетишга тайёр турибди

Афғонистон шимолидан 100 талаба Ўзбекистоннинг Термиз Давлат университетида тахсил олиш учун жўнаб кетишга тайёр турибди. Бўлажак талабаларнинг  аксари Афғонистон ўзбекларидир.
Айтиш жоизки,  Ўзбекистоннинг делегацияси 2016 йилнинг кузида  Қирғизстоннинг Ўш шаҳрига ташриф буюрганда   Ўзбекистон Республикаси вице бош вазири Адхам  Икромов қирғизистонлик ўзбекларнинг фарзандлари  Фарғона водийидаги Андижон, Наманган ва Фарғона олийгоҳларида илим олишлари мумкин деб айтганди.
Бу борада  "Альянс-Пресс" агентлигига Ўшдаги Бобур номли Давлат академик ўзбек мусиқа-драма театри директори Набижон Мамажонов  ўзи етакчилик қилаётган ижодий жамоага янги кадрларни тайёрлаб бериш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати Фарғона водийидаги Марғилон шаҳрида актерлик бўйича олийгоҳ ташкил этаётгани бўйича хабарни маълум қилди.  
 
Бўлим мақолалари
29.03.2021
02.11.2020
09.09.2020
14.08.2020
12.12.2019
29.10.2019
04.10.2019
01.10.2019
07.09.2019
20.07.2019