14.04.2018 16:36 Иссиқ-Кўл вилояти 1391

Янги курорт сезонида «Асил» пансионати ўқитувчиларни кутиб олади

Ўтган йили ҚР ҳукумати «Асил» пансионатини ўқитувчилар дам олишлари учун Маориф ва фан вазирлигига ўтказиб бериш бўйича қарор қабул этганди

Муаммо шунда эдики, мустақиллик йиллари давомида пансионатга эгалик қилган Қирғизистон халқаро университети уни бирор марта таъмирламагани сабаб, иморат корпуслари яшаш учун яроқсиз бўлиб қолганди.
«Альянс-пресс» мухбирига пансионатнинг таъмирланишига маъсул бўлган ҚР Давлат қурилиш маҳкамасидаги мутасадилари берган хабарга кўра, охирги ойлар ичида унинг тўрт корпуси қайта тикланган. Шунингдек пляждаги пирс ва бошқа объектлар қайта таъмирланган. Шунинг учун «Асил» ёз ойининг бошларига, саломатчилигини тикламоқчи бўлган педагогларни қабул қилишга тайёрдир. Бундан ташқари пансионат ҳудудида қурулажак, янги 5 қаватли корпуснинг лойиҳаси тайёрланиб, давлат экспертизасидан ўтмоқда.
 
Бўлим мақолалари
29.03.2021
02.11.2020
09.09.2020
14.08.2020
12.12.2019
29.10.2019
04.10.2019
01.10.2019
07.09.2019
20.07.2019