24.05.2018 15:17 Бишкек 2543
Маҳаллий медия марказлар ташкил этилиши ўлароқ маҳаллий нашрлардаги иш ўринлари кескин қисқартирилади
«Альянс-Пресс» агентлигига ҚР Маданият, ахборот ва туризм бўйича вазирлик маълум қилишича, бир қатор вилоятларнинг давлат газеталари муҳаррирлари президент Сооронбай Жээнбековга мурожаатнома йўллашиб, ҳудудий медия марказларини ташкил этилишига ўз норозилигини билдирдилар.
Яқинда имзоланган ҳукумат қарорига кўра, кичик миқёсдаги нусхада чоп этиладиган ҳудудий давлат газеталари ҳудудий давлат телевиденияси компаниялари билан бирлашиб интернетда эфирга узатиладиган ҳудудий оммавий ахборот воситаларига айланиб, қоғозда ахборот берилиши тўхтатилиши керак эди. Бунинг оқибати ўлароқ маҳаллий нашрлардаги иш ўринлари кескин қисқартирилади.
Бўлим мақолалари