10.12.2018 11:13 2754

Ўзбекистонда Чингиз Айтматовнинг яна янги хафталиги бошланди

ТОШКЕНТ. (Альянс-Пресс)-Қирғиз халқининг машҳур ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг 90 йиллиги Ўзбекистонда янада кенг нишонланмоқда



12 ноябрда Ўзбекистон пойтахтида Ч.Айтматов номи берилган кўчанинг очилиши бўлиб ўтади. Тадбир шу кўчанинг бошида машҳур ёзувчи хотирасига ўрнатилган  барельефи олдида бошланади.
13 ноябрда эса Тошкентдаги Миллий Университетда ёзувчининг ижодига бағишланган “Айтматов ўқув кечаси” тадбири бошланади. Куннинг иккинчи ярмида Қирғизистондан ташриф буюрган меҳмонлар иштирокида Миллий театр биносида Чингиз Айтматовга бағишланган кўргазма очилиши кутилмоқда. Кечки пайт эса ёзувчининг қаламига мансуб бўлган асар асосида қўйилган “Оқ кема” спектакли намойиш этилади.
Спектакл инценировкаси муаллифи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Олимжон Салимов. Саҳналаштирувчи режиссёр Қозоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Абубакир Раҳимов. Спектакл декорацияларини Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Бахтиёр Тўраев тайёрлаган, либослар муаллифи рассом Севара Зуннуновадир.
Шунингдек хафта жараёнида Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги ёзувчи номи берилган 34- қирғиз тилли мактабдаги Чингиз Тўрақуловичнинг ҳайкал бюсти очилиши маросими бўлиб ўтади.
Чингиз Айтматовнинг юбилей тантаналарини нишонлаш борасида Тошкент шаҳридаги ЕХҲТ ташкилоти офиси ҳам четда қолмади. Ушбу нуфузли ташкилот  ёш авлодга ибрат намунаси сифатида “Чин инсон бўлиб, шаклланиш фалсафаси” деб номланган лойиҳа асосида Чингиз Айтматовнинг ўзи хақидаги ҳикоялари асосида “Болалигим” деб номланган китобни ўз ҳисобидан нашр эттирди. Китобни ўзбекистонлик таниқли журналист Тўланбой Қурбонов нашрга тайёрлаган. Ушбу китоб лотин ва кирил ўзбек ёзувларида ва қирғиз тилида ёруғ кўрди.    
 
Бўлим мақолалари
09.02.2026 Ўшда буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди
ЎШ. 9 феврал – Альянс-Пресс. Буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди.
21.01.2026
17.01.2026
09.12.2025
14.11.2025
08.11.2025
19.09.2025
02.09.2025
04.08.2025
29.07.2025