15.11.2015 00:17 5725

Қурулиш

Фибрабетон безак маҳсулотларини Капитал Строй Инвест компанияси биринчилардан бўлиб иморат фасадларида кенг қўллашни бошлади

  
Бишкекнинг кўркига кўрк қўшилмоқда. Унинг кўрки янги қурилган кўп қавтли уйлар ҳисобига ижобий томонга ўзгармоқда. Пойтахт  нафақат энига балки устига ўсмоқда. 12 қаватли пентхаусли уйлар билан бишкекликларни ҳайратга сола олмайсиз. 16 қаватли иморатлар ҳам янгилик бўлмай қолди. Яқин кунлар ичида Бишкекда 25 қаватли бинони эксплуатацияга топширадилар. Қурулишларда янги ва янги технологиялар қўлланмоқда. Иморатларни янада кўркам кўрсатадиган янги фасад  қурулиш материаллари олиб келинмоқда. Пойтахт  меъморий назорати ёнғинга қаршилиги кам ҳисобланган алюмин композитли панеллар (алюкобондни) тақиқлаб қўйди. Пенополистирол панел билан безалган уйлар иссиқликни ушлаб туриш эффектига қарамай,  ёнғинга туриш бераолмаслиги туфайли хавфсизлик борасида орқада қолиб кетди. Иморат фасадларига анъанавий табиий мармар-травентин каби материаллар билан бирга фибробетон безак қурулиш маҳсулотлари ишлатила бошлади.
   

Фибрабетон безак маҳсулотларини Капитал Строй Инвест компанияси биринчилардан бўлиб  иморат фасадларида кенг қўллашни бошлади. Ушбу компания янги технологияларни қурилишда қўллашга кўпроқ урғу беради. У фибробетон безак маҳсулотларини тайёрлайдиган технология тизимларини сотиб олди. Технологик қурилма ёрдамида тайёрланган фибробетон безак маҳсулотларини  билан Бишкекнинг Рисқулова ва Тўғолоқмулла кўчалари кесишмасидаги(Қўжомқул спорт саройи ёнида) 12 қаватли уй қурилишида қўлладилар. Янги технологияни  ишга туширган бош мутаҳасис ўшлик дизайнер-рассом Муродилжон Солиевдир. Бу ижодкорнинг кўпқирралик фаолияти даврида Ўш кулолчилигининг янги мактабига асос солинди. Унинг маҳсулотлари ҳорижий кўргазмаларда катта ва икки кичик олтин медалларга сазовор бўлган. Мамлакатимиз жанубидаги ўнга яқин иморатларнинг муаллифи. Ўш шаҳридаги янги мусиқага рақс тушувчи фавворанинг  муаллифи ва ишга тушурувчи муҳандиси ҳамдир. У яна «Ремстройсервис» корхонасининг бош мутахасиси сифатида ҚР Бош прокуратурасининг янги биносининг фасад ишларини олиб борган. 


Муродилжон Солиев бугунги кунда барча ҳорижий технологияларни бизнинг қурилишларимизда қўллаш бўйича фаолият олиб бормоқда. Биз қурилишда қўлланилаётган фибробетон безак маҳсулотлари борасида маълумот беришини илтимос қилдик.
«Технологиялар жуда кўп. Ҳар йили янги ва янги қурилиш материаллари изланишлар эвазига кашф қилинмоқда. Бу борада биз ҳорижликлардан ортда қолмасликка харакат қилмоқдамиз. Бугунги кунда фибробетон безак маҳсулотларига унинг юксак даражада бадиийлик касб этгани ва шу билан бирга енгил, ҳамда арзонлиги учун қурулишда талаб каттадир. Лекин биз биргина фибробетон технологиялари билан тўхтаб қолмаймиз».- дейди ўшлик рассом Муродилжон Солиев.
 
Бўлим мақолалари
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023
23.08.2023