16.11.2015 23:46 4401

Енгил саноат

Пойтахтда «Куз - 2015» кийим кўргазма-ярмаркаси аҳоли хизматида

    
Шу кунларда Бишкекда  «Легпром» енгил саноатчилар ассоциация томонидан уюштирилган кўргазма-ярмарка пойтахтликлар  хизматида. 12 ноябр куни Кўжамқул номли Спорт саройида очилган VI «Куз-2015» кўргазма –ярмаркасида иссиқ кийимлар, мўйна ва тери маҳсулотлар савдоси авжида.
  
Ишлаб чиқарувчи билан бевосита савдо қилиниши сабаб, нарҳлар кўргазмада  анча мўтадилдир. Кўргазмада 50дан зиёд ўз маҳсулотларини Made in KG бренди дунёга тарқатаётган Бишкек шаҳри ва Чуй вилояти атрофидаги енгил саноат корхоналари қатнашдилар. Бу ерда енгил саноатимизнинг  йирик корхоналаридан бири «Ак марал» тери комбинати, медицина қўй юнги маҳсулотлари тайёрловчи «Алия» компанияси, ўрта ва кичик корхоналар саналмиш «Бермет», «Гулмира»,  «Айгул» каби ўнлаб фирмаларнинг  сифатли товарларини бозор нарҳидан арзонроқ сотиб олиш мумкин.
Кўргазма 17 ноябргача ишлаб туради.
 
Бўлим мақолалари
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023
23.08.2023