20.11.2015 23:46 С.Буркашев 4482

Тарих

Ўш давлат юридика институтида «Қириғизистон давлатчилиги пойдеворининг асосчиларнинг ўрни ва рўли» деган темада халқаро илмий-тажриба конференция уюштирилди

  

  


Ўш давлат юридика институтида «Қириғизистон давлатчилиги пойдеворининг асосчиларнинг ўрни ва рўли» деган темада халқаро илмий-тажриба конференция уюштирилди. Халқаро даражада ўтган тадбирга Россия Федерациясининг, Хитой Халқ Республикасининг Ўш шаҳридаги Бош консуллари, олий ўқув юртларининг таниқли олимлари, мустақил Қирғизистоннинг тикланишида хизматлари синган меҳнат фаҳрийлари қатнашдилар. Тадбирга келганлар шу ернинг ўзида ташкил этилган Қирғизистон давлатчилиги асосига тамал тоши қўйган улуғ инсонларнинг умр йўлига бағишланган китоб кўргазмаси билан танишдилар.
  
Конференцияни ЎшДЮИнинг ректори, юридика фанлари номзоди Эгемберди Токторовнинг табрик сўзи билан очиб, мустақил Қирғизистон давлатининг хуқуқий асослари бўйича атрофлича маълумот берди. Ундан кейин конференция ишига мувофаққият тилаган РФнинг Ўш шаҳридаги Бош консули Александр Кудряшов Россия билан қирғиз халқининг дўстлик муносабатлари тарихий ахамиятга эга эканини таъкидлаб ўтди. Шу ўринда Қирғизистон давлатчилиги тарихига ўзгача ижобий баҳо берган ХХРнинг Ўш шаҳридаги Бош консулининг котиби Ван Лицзю табрик сўзларини айтиб, ушбу илм даргоҳига олиб келган  совғаларини  топширди. Шундан сўнг олимлар, меҳнат фаҳрийлари ўз маърузалари ва дил сўзлари билан чиқиш қилдилар. Конференция кўтаринки руҳда ўтди.
 
Бўлим мақолалари
20.04.2024
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023