21.11.2015 22:04 2321

Енгил саноат

«Мода чевари 2015» фестивал ярмаркаси ўз ишини бошлади



 
21 ноябр куни Бишкекдаги Уч қаватли замоновий русумдаги «Таш-Рабат» савдо комплексида енгил саноат ва тўқимачилик  корхоналарининг ўз ичига олган «Мода чевари 2015» фестивал ярмаркаси ўз ишини бошлади. Ушбу ярмаркага Қирғизистоннинг йирик кўзга кўринган фирмаларидан бошлаб, янги ташкил топган кичик корхоналар ўз маҳсулотлари билан қатнашдилар. Шу пайтгача ташкил этилиб келинган кўргазма ярмаркалар «сотди-харид қилди-кетди» қабилида иш кўрилган бўлса, бу сафарги ташкилотчилар бу тадбирни ёрқин таъсуротлар қолдиргувчи  модалар байрамига айлантира олдилар. Бу жой ёш дизайнерлар ва фрилансер модельерлар учун, ўзларининг янги кийим коллекцияларини кенг оммага номойиш қила оладиган қулай майдонга айланди. «Таш-Рабат» савдо комплексининг қуйи қаватида жой олган мўжазгина подиумда маникенчи қизлар  қирғизистонлик ёш дизайнерларнинг ранг-баранг ва турли русумдаги либосларини намойиш қилдилар.
« Фестиваль икки кун давом этади. Бу вақт орасида биз форум давра столини ҳам ўтказамиз. Унда енгил саноатимизнинг етук мутахассислари, мода усталари ва шу соҳанинг давлат органларидаги вакиллари форумимизнинг темасидан келиб чиқиб, «Енгил саноатимиз ривожланишининг  векторлари, бизларнинг имкониятимиз, рақобатчилик табора кучайиб бораётган вазиятда мамлакатимиз дуч келиши мумкин талаблар»га жавоб топишга харакат қиладилар. Бу икки кун ҳам  мода байрами, ҳам шопинг, ҳамда саноатимизнинг келажакдаги иқтидорли йўналишларини белгилаб беради » - дейди фестивал ярмарканинг уюштирувчиси бўлмиш «Юртимиз саноатчиларини қўллаш ва экспортни ривожлантириш» жамоат жамғармасининг раҳбари Бакит Дегенбаев. 
 
Бўлим мақолалари
08.10.2018
05.10.2018
06.09.2018
31.08.2018
29.08.2018
08.08.2018
05.08.2018
01.08.2018
30.07.2018
27.07.2018