24.11.2015 00:45 3204
Ҳалқумни ҳалол сақлаш учун синалган жойда овқатланиш даркор бўлади
Бишкек шаҳрида яқинидаги Ак-Жол айилида эшакларни сўйиш билан боғлиқ гап сўзлар пойтахт умумий овқатланиш тармоқларининг бозорини касод қилган эди. Оммавий ахборот воситалари Ак-Жол айилидаги эшак сўйиладиган қушхона собиқ молия бозори назорати Давлат хизмати бошлиғи Юруслан Туйчибаевга қарашли деб чиққан эдилар. Ю.Тўйчибоев аёлига тегишли бўлган оғилхонани «Кайтал» фирмасига ижарага берилганини ва у фирманинг хужжатлари жойидалигини айтганди. «Кайтал» фирмасининг эгалари ҳам « Хитой томонга эшак гўштини экспорт қилаётган эдик, ишимизга ҳалал берганингиз учун судга бериб «компенцация» тўлатамиз» деб журналистларга дағ-даға қилганди. Хуллас жорий йилнинг бошида бошланган «эшак иши» йилнинг этагида ҳам бир ёқли бўлгани йўқ.
Бироқ бу масала иккинчи пойтахтда ҳам кўтарилгандай бўлди. Бизнинг «Альянс-Пресс»га хабар беришларича, Ўш атрофидаги қишлоқ хукуматларига қарашли эски омборхоналарнинг бирида кўплаб эшаклар бўрдоқига боқилаётган эмиш. Бу масалага ойдинлик киритиш учун тегишли хизматларга мурожаат этганимизда,улар бундай ахборот чиндан борлиги , лекин эшакларни ушлаб турган одам, уларни Хитойга экспорт қилиш учун сақлаётганини айтган.
«Бизларда эшакларни сўйиб умумий овқатланиш тизимига ўтказилганлиги буйича далолат йўқ . Агар шундай маълумот видеоматериаллар орқали тасдиқланса биз уларга оператив чора кўрамиз» -дейди тегишли хизмат ходими.
Энди азиз ўшликлар ҳам ҳар қалай эҳтиёт бўлганлари дуруст. Ҳалқумни ҳалол сақлаш учун синалган жойда овқатланиш даркор бўлади албатта.
Бўлим мақолалари
13.03.2024 |
|
23.02.2024 |
|
20.01.2024 |
|
15.01.2024 |
|
12.01.2024 |
|
15.12.2023 |
|
27.10.2023 |
|
13.09.2023 |
|
26.08.2023 |
|
23.08.2023 |
|