02.11.2019 21:01 761

Туркия ҳарбий мутахассислари Нукусда тренинг машғулотларини ўтказишди

ТОШКЕНТ.(Альянс-Пресс)- Жорий йилнинг октябрь ойи давомида Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг Нукус гарнизонига келган Туркия давлати вакиллари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан тренинг машғулотларини ўтказишди.


Бу хақида Ўзбекистон ТИВи матбуот котибияти хабар берди
Яқин жангларни олиб боришнинг ўзига хос хусусиятлари, тунгги операцияларни бажариш ҳамда бир қатор бошқа мавзулар бўйича ўтган назарий ва амалий машғулотлар икки мамлакат ҳарбий мутахассислари учун ўзаро тажриба алмашиш ҳамда бугунги замонавий тўқнашувлар ва уларда ҳаракат қилиш ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконини берди.

  Кеча, 1 ноябрь куни мазкур тренинг якунларига бағишланган йиғилишда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев иштирок этиб, Ўзбекистон ҳамда Туркия ўртасидаги мустаҳкам алоқалар янги босқичга кўтарилаётганини эътироф эди. Ўзбек ва турк халқларини улар ўртасидаги меҳр-оқибат, дўстлик ва биродарлик каби ришталар бирлаштириб туришини таъкидлаб ўтди. Қўмондон ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар билан бир ой давомида тренинг машғулотларини сифатли ўтказгани учун Туркия ҳарбийларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шундан кейин Туркия вакиллари ўзбекистонлик ҳарбий хизматчиларга тренинг машғулотларини якунлагани муносабати билан сертификатларни топширди. Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги қардош халқ вакилларини ўзбек ва қорақалпоқ удумлари бўйича кузатишди.
 
Бўлим мақолалари
17.10.2023 Шавкат Мирзиёев: Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясининг Самарқандда ўтказилиши Марказий Осиё минтақаси учун катта тарихий воқеадир
САМАРҚАНД. 17 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясиги нутқида : “ Минтақамиз давлатлари билан қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш, Марказий Осиёда транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, жумладан, “Бир тур – бутун минтақа” дастурини амалга ошириш диққатимиз марказида бўлмоқда”,-деди.
14.10.2023
13.10.2023
11.10.2023
08.07.2023
14.06.2023
25.04.2023
21.04.2023
17.04.2023
18.02.2023