25.11.2015 22:22 3392

Экспертлар фикри

25 ноябр куни «Вечерний Бишкек» газетаси матбуот марказида « «Таблиғи жамоат»ининг Қирғизистон жамоатчилигида рўли» деб номланган давра столи бўлиб ўтди

 
25 ноябр куни «Вечерний Бишкек» газетаси матбуот марказида « «Таблиғи жамоат»ининг Қирғизистон жамоатчилигида  рўли» деб номланган давра столи бўлиб ўтди. ДМҲҚси раисининг собиқ ўринбосари Артур Медетбеков,  ҳавфсизлик бўйича эксперт Токон Мамытов, эксперт Токтогул Какчекеев , сиёсатшунос Игорь Шестаков , Россотрудничества вакили ва Қирғизистон муфтияти вакиллари қатнашдилар. Давра суҳбатига йиғилганларнинг муфтият вакилларидан ташқари «Таблиғи жамоатни» таъқиқлаш керак дегангача боришди.
Уларнинг фикрларича ушбу жамоатнинг вакиллари Қирғизистонни «терроризм ва экстремизм уруғларини экиш учун плацдармга айлантирмоқчи. Таблиғчилар  ислом хақида чуқур илмга эга эмасдирлар. Таблиғчилардан бўлган масжидларнинг имом-хатибларининг иккидан бири хатто диний аттестациядан ўта олмаганлар».
Давра суҳбатининг якуний кўрсатмасига мувофиқ бу жамоатни ҳам секталар сафига  қўшиб, уни таъқиқлаш керак деган хулосага келдилар. Бу фикрни Россия геостратегия изланишлар марказининг вакили Евгений Редько ҳам тасдиқлаб : «Қирғизистон  ОДКБга аъзо мамлакат сифатида ўз ҳудудида «Таблиғи жамоат» харакатини тўхтатиши керак»-деди. 
 
Бўлим мақолалари
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023
23.08.2023