26.11.2015 22:44 Раҳимжон Алижонов 3156

Адабиёт

Куни кеча Ўш шаҳридаги 41 сон ўрта мактабида адабий-бадиий кеча ўтказилди

Куни кеча Ўш шаҳридаги 41 сон ўрта мактабида адабий-бадиий кеча ўтказилди. Кўпчилик ижодкорларга маълумки, шаҳарда ҳар ойда “Илҳом” адабий тўгарагининг йиғилиши бўлиб туради. Хусусан ушбу тадбирга йиғилишдан мақсад ҳам мана адабий тўгаракни кенг оммага тақдим қилишдир. Ўқитувчи, ўқувчи ва адабиёт ихлосмандларига буни етказишдир. Бунга жонбозлик кўрсатган малакали ўқитувчи, шаҳар ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчилари раисаси Илтифотхон Отахонова бўлди.
         Кечага мазкур мактаб ўқувчилари ҳамда Қорасув туманига қарашли Чўлпон мактаби ўқувчилари иштирок этдилар. Тадбир аввалида Ўш адабий муҳитининг салафлари хотирланиб, кейинроқ янги етишиб келаётган авлодлар таништирилди ҳамда уларнинг ижодларидан намуналар ўқилди.
         Тадбирга “Илҳом” адабий клуби иштирокчилари таклиф қилинди ва улар учун саҳнада жой ҳозир қилинди. Ижодкорлар сўзга чиқиб, ўз ижодларидан намуналар айтиб бердилар.
         Шунингдек, тадбирга таълим вазирлигидан, Ўш шаҳар Миллий маданий маркази томонидан вакиллар таклиф қилинди.
 
Бўлим мақолалари
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023
23.08.2023