05.12.2015 22:05 2943

Ҳамкорлик

Россия ФҲВси Қирғизистоннинг зилзиладан жабр тортган туманларига ёрдам беради

Қирғизистон жанубидаги  бир неча бор ер силкиниши натижасида жабр кўрган туманларига ҚР ташқи ишлар вазири ўринбосари Асқар Бешимов  РФнинг элчиси  Андрей Круткодан Россиянинг кўмак беришини сўраган эди. Шу кунларда аниқ бўлишича Россия фавқулотда ҳолат вазирлиги зилзиладан жабр тортган туманларига ёрдам беради. Бу хақда Россия ФҲВ бошлиғи Владимир Пучков ўзининг қирғизистонлик ҳамкасби К. Бороновга хабар берган.
«Россия ФҲВ Қирғизистон Хукуматига ёрдам кўрсатишга тайёр. Бунинг учун расмиятчилик юзасидан Қирғизистон Хукумати Россия Федерацияси Хукумати номига расмий хат билан мурожаат қилиши керак»- дейилади ФҲВ бошлиғининг мурожаатномасида.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон жанубидаги зилзилалар оқибатида жабр чеккан туманларига, шунингдек Озарбайжон Республикаси Хукумати  ҳам ёрдам қўлини чўзишга тайёр эканини билдирган.     
 
Бўлим мақолалари
17.10.2023 Шавкат Мирзиёев: Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясининг Самарқандда ўтказилиши Марказий Осиё минтақаси учун катта тарихий воқеадир
САМАРҚАНД. 17 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясиги нутқида : “ Минтақамиз давлатлари билан қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш, Марказий Осиёда транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, жумладан, “Бир тур – бутун минтақа” дастурини амалга ошириш диққатимиз марказида бўлмоқда”,-деди.
14.10.2023
13.10.2023
11.10.2023
08.07.2023
14.06.2023
25.04.2023
21.04.2023
17.04.2023
18.02.2023