18.06.2020 16:06 Ўш вилояти 1321

Бахтсиз ҳодиса. Ёнғинда 4 уйга талофат етди

ҚОРАСУВ. 18 июнь –Альянс-Пресс. Ўш шаҳри яқинидаги Қизилқишлоқ округига қарашли Янги Турмуш қишлоғида содир бўлган ёнғин туфайли 4 хўжаликка қарашли турар-жойга жиддий зиён етди.


Бугунги куннинг иккинчи ярмида Қорасув туманига қарашли йирик аҳоли пункларидан бирида  бахтсиз ҳодиса туфайли ёнғин содир бўлди. Ёнғинга қарши хизмат ва Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги ҳодимларининг дастлабки ҳисобларига кўра 520 кв.м майдон зиён кўрган
“Альянс-Пресс” муҳбирининг воқеа содир бўлган жойдан маълум қилишича, ёнғин қишлоқнинг Муқумий кўчасининг ўнг томонидаги уйларнинг бирида бошланиб, қўшниси томонга ўтган. Ғарбдан эсган шамолнинг ҳисобига олов тез орада қўшни Киров кўчаси томондаги уйларга илашган. Қўшнилар кучи билан қишлоқнинг марказий  ҳисобланмиш Муқумий кўчасида катта ариқда сув ўтиши сабабли, бу тарафдаги ёнғин тўхтатишни иложи бўлган.

Бироқ Киров кўчасидаги ёнғинда уйи талофат  топган фуқаро А.нинг гаплари бўйича ёнғинга қарши  хизматнинг маҳсус машиналари чақирилган пайтдан 40 минутдан кейин етиб келган. Мазкур кўчада ариқ суви ҳам йўқлиги боис, ёнғин бу тарафдаги икки уйга анчайин талофат етказишга улгурган.
 
Бўлим мақолалари
20.04.2024
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023